UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Бу қизиқ. "Сити" дарвозабони беш йилда иккита ўйинда майдонга тушди, лекин клуб уни қўйиб юбормайди 0 19:45Шарофиддин Болтабоев жаҳон чемпионатини кучли бешликда якунлади 0 19:37Теофимо Лопес июнь ойида камарини ҳимоя қилади + ПОСТЕР 0 19:16Хейни Гарсия билан жанг натижасини бекор қилдирмоқчи 0 18:55Ислам Махачевни жангга Хабиб Нурмагомедов тайёрлаяпти 0 18:34"Марсель" жамоасининг уч футболчиси ўққа тутилди 0 18:13Собиқ UFC жангчиси автоҳалокат оқибатида вафот этди 0 17:57Нигина Абдураимованинг "Ролан Гаррос" саралашидаги учрашувида мўъжиза рўй бермади 0 17:52"Ҳумо" "Арлан" жамоасини Қозоғистон чемпионига айлантирган мутахассисни бош мураббий сифатида эълон қилди 0 17:31"Фьюри реваншда Усикни мағлуб этиши мумкин" - собиқ чемпион 0 17:10Тухель "Бавария"дан кетгани учун яхшигина товон пули олади 0 17:06Шарофиддин Болтабоев кечки дастурда жаҳон чемпионати медали учун татамига чиқади 0 16:49UFC Ар-Риёд. Турнирда Нурмагомедов ўрнига афғонистонлик жангчи октагонга чиқади 0 16:28Кикбоксчиларимиз Жаҳон кубогида 45 та медалга эга чиқишди 0 16:07Леннокс Льюис Фьюрининг жамоасини танқид қилди 0

05 фев 15:10
Янгиликлар

Бошқалар

Бадминтон спортини ривожлантиришга қаратилган ўқув-семинар ташкил этилди

Теглар :  Бадминтон
Бадминтон спортини ривожлантиришга қаратилган ўқув-семинар ташкил этилди.

«Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган «Спортни сев, спорт билан яша!» шиори остидаги фестиваль доирасида февраль ойи Наманган вилоятида «Бадминтон ойлиги» деб эълон қилинган.

Шу мақсадда вилоятнинг Поп туманида бадминтонни ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон бадминтон федерациясининг Наманган вилоят бўлими, Поп туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими ташаббуси билан тумандаги 8-сонли мусиқа мактаби ҳамда Поп туман 1- ва 2-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ҳамкорлигида ўқув-семинар машғулоти ташкил этилди.

Дастлаб семинар иштирокчиларига бадминтон федерациясининг Наманган вилояти бўлими ижрочи директори Отабек Мўминов томонидан ўйин қоидалари ҳақида назарий маълумотлар берилди. Сўнгра спорт майдонида бадминтон қоидалари бўйича амалий машғулотлар ҳамда вилоятнинг етакчи спортчилари иштирокида мастер-класс ўтказилди.

Иштирокчиларни қизиқтирган саволларга мутахассислар атрофлича маълумот ва тушунчалар беришди. Семинарда Наманган вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармасига қарашли барча туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлими бошлиқлари, вилоят Халқ таълими тизимидаги мактабларнинг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари, шунингдек туманда бадминтон спорти билан шуғулланаётган ўқувчилар иштирок этишди.



Семинар якунида тумандаги 5та умумтаълим мактабларининг Жисмоний тарбия фани ўқитувчилари Поп туман 2-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактабининг бадминтон бўлимига ишга қабул қилиниб, уларга малака ошириш учун йўлланмалар берилди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг