UZ

Сўнгги янгиликлар

13:00"Қирол қайтиши мумкин". Собиқ чемпион октагонга қайтишга шаъма қилди 0 12:39"Манчестер Сити" ёки "Арсенал". Бугун АПЛнинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади 0 12:18Конор Макгрегор машғулот лагеридаги суратларни тақдим этди + ФОТО 0 11:57Қозоғистонлик жангчи икки ўзбек ММАчисига "вызов" ташлади 0 11:36Олимпиада-2024 лицензианти Бекзод Абдураҳмонов Парижга бормаслиги мумкин 0 11:15"Байер" раҳбарияти футболчиларга чемпионлик узуклари тақдим этди + ФОТО 0 10:54Усик Тайсон Фьюрининг реванш ҳақидаги сўровига 4 та сўз билан жавоб берди 0 10:33Усик — Фьюри жангининг ҳакамлар ҳужжатидан кўчирма + ФОТО 0 10:12UFC Fight Night 241 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 09:51МЛС. Сўнгги дақиқаларда киритилган гол "Интер Майами"ни пешқадамга айлантирди 0 09:30Тайсон Фьюри: "Мен бу жангда ютқазмадим" 1 09:09UFC Fight Night 241 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 08:48Париж-2024 Олимпиадасида стол теннисчиларимиздан ҳеч ким бўлмайди 0 08:27Суперлига. Бугун Наманганда водий дербиси бўлиб ўтади 0 08:06Рим WTA 1000 турнири бош соврини кимга насиб этди? 0

18 апр 12:03
Янгиликлар

Футбол

"Баҳона топиш эмас, майдонга чиқиш ва ғалаба қозониш керак". АГМК сардорининг дербидан олдинги фикрлари

Олмалиқнинг АГМК жамоаси бугун ОЧЛ гуруҳ босқичида иккинчи ўйинини ўтказади.

Вакилларимизга Тожикистоннинг амалдаги чемпиони "Истиқлол" рақиблик қилади. Ушбу учрашувдан олдин айни пайтда Саудия Арабистони, Ар Риёд шаҳрида бўлиб турган мухбиримиз АГМК жамоаси сардори Санжар Турсуновдан кичик интервью олди.

- "Истиқлол" билан ўйиндан нималар кутмоқдасиз?

- Қийин ўйин бўлиши кутилмоқда. Зеро "Истиқлол" ҳам осонликча мағлуб бўладиган жамоа эмас. Ўтган турда бунга ҳамма гувоҳ бўлди. Гуруҳдаги қийин учрашувлардан бири, десам муболаға бўлмайди. Улар ҳам биздан очко олишга ҳаракат қилади. Чунки рақиб биз каби илк бор ОЧЛ гуруҳ босқичида иштирок этмоқда. Мен кутаётган нарса шубҳасиз жамоамнинг ғалабаси.

- Ҳар уч кунда ўйин ўтказиш қанчалик оғир?

- Ҳар уч кунда учрашув ўтказиш нафақат бизга, балки бошқа жамоаларга ҳам мураккаблик туғдиради. Ички чемпионатимизда ҳар 7 ёки 5 кунда ўйинда қатнашишга ўрганиб қолганмиз. Ҳозирги вақтдаги жамоаларнинг жисмоний ҳолати ва баҳсдан кейин қай даражада тиклана олиши муҳим аҳамият касб этади. Рақибларимиз ҳам биз каби ҳолатда. Шундай экан баҳона топмаймиз. Майдонга чиқиш ва ғалаба қозониш керак, холос.

- Ар Риёддаги ташкилотчилик ҳақида фикрларингиз қандай?

- Ташкилотчилик кўнгилдагидек. Араб мамлакатларида ўйинга тайёргарлик, ташкилотчилик яхши бўлган. Шундай шароитлар Ўзбекистонда бўлишини ҳам истайман. Боиси бизда бундай ташкилотчилик йўқ десам ҳам бўлади.

- Ўтган турда "Ал Ҳилол" дарвозасини ишғол қилган 36 ёшлик Зафар Полвоновнинг ҳаракатларига қандай баҳо берган бўлардингиз?

- Зафар 36 ёшда урган голини 37, 38 ёшда ҳам уришини тилаб қоламан. Унга омад ёр бўлсин. Умид қиламанки, бу унинг охирги голи эмас. Ёш мен учун ҳеч қандай рол ўйнамайди. Майдонга чиққандан сўнг ёшга қаралмайди. Мен ҳеч қачон ёшга эмас ўйинига қарайман.

АГМК мухлисларидан бизни қўллаб-қувватлаб дуода бўлишларини сўраб қоламан. Барча мураббийлар штаби, футболчилар, клубдаги ходимлар билан биргаликда ишқибозларни хурсанд қилиш учун ҳаракат қиламиз. Ҳозирда дунёдаги пандемия вазият туфайли Саудияда ўйнашимизга тўғри келмоқда. Фақат яхши кунларда эмас ёмон кунларда ҳам олқишлашларини сўрар эдим. Футболда ҳар ҳил вазият бўлади. Ҳали ҳеч қайси жамоа фақат ғалабага эришавермаган. Орада мағлубиятлар ҳам бўлган. Шунинг учун ҳар қандай ҳолатда биз билан қалбан бўлса ҳам бирга бўлишсин.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг