UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0 15:48Хабаровск. Тўрт нафар боксчимизнинг барчасида ғалаба 0

30 дек 13:52
Янгиликлар

Волейбол

Бангладешда CAVAнинг йиллик умумий йиғилиши самарали якунланди + ФОТО

Теглар :  Волейбол
Бангладешнинг Дакка шаҳрида Марказий Осиё волейбол ассоциацияси (CAVA)нинг йиғилиши бўлиб ўтди.

Бангладешнинг Дакка шаҳрида Марказий Осиё волейбол ассоциацияси (CАVА)нинг ҳар йили бўладиган умумий йиғилиши доирасида ассоциациянинг келгуси режалари, юқори натижаларга қаратилган янги ғоялар, мавжуд муаммоларнинг аниқ ечимлари борасида ўзаро фикр алмашилди.

«Шератон Дакка» меҳмонхонасида бўлиб ўтган тадбирда CАVАга аъзо барча 14та мамлакатдан вакиллар, жумладан 8та миллий федерация ва 6та федерациянинг ишончли вакиллари иштирок этди.

CАVА президенти, малдивлик жаноб Муҳаммад Латиф тадбир очилишида нутқ сўзлаб, барча CАVА аъзоларини қутлаган ҳолда учрашувга муваффақият тилади. У муҳим учрашувни ташкил этгани учун Бангладеш волейбол федерацияси президенти жаноб Атикул Исломга миннатдорлик билдирди.

Шунингдек, Атикулни CАVА тарихидаги энг катта мусобақа – АВC Марказий Зона «Чалленге CУП-2021» мусобақасига мезбонлик қилгани билан табриклади.

Ўз тақдимотида у FIBV, яъни Халқаро волейбол федерацияси президенти доктор Ари Грас ҳамда АВC президенти жаноб Рита Субовога CАVА фаолиятини кучайтиришда доимо қўллаб-қувватлаши ва етакчилик қилганлиги муносабати билан миннатдорлик билдирди.

Дастлабки йиғилишда 8-Миллий волейбол федерациясининг 1-делегати иштирокчилар олдида сўзга чиқиб, федерациялар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича ўзининг самимий фикрлари ва интилишларини баён этди. Шунингдек, йиғилишда федерация аъзоларига ташаккурномалар топширилди. Мусобақада иштирок этган барча 11та терма жамоага эҳтиром сифатида кубоклар тақдим этилди.

Йиғилишда Ўзбекистон волейбол федерацияси 2021 йилда 4та турнир ўтказиш имкониятини қўлга киритди. Федерация Бош котиби Хусан Насруллаев эса CАVА президентидан совға қабул қилиб олди.

CАVА президенти Муҳаммад Латиф иккинчи йиғилишдаги нутқида эса у 14та миллий федерациядан 13тасида миллий терма жамоалар мавжудлигини эълон қилди ҳамда унинг вазифаси 2022 йил охиригача CАVАда 14та миллий терма жамоага эга бўлишини қўшимча қилди.

Иккинчи сессияда жаноб Атикул Ислом Бангладеш ҳар доим миллий федерацияларга ёрдам ва кўмак беришга тайёр эканлигини, учрашув ҳамда мусобақага мезбонлик қилиш имкониятидан жуда миннатдор эканини айтди.

Шунингдек, йиғилишда CАVА президенти ташкилотни минтақадаги биринчи рақамли ассоциацияга айлантириш мақсадида 2022 йилга мўлжалланган CАVАни ривожлантириш бўйича 4та махсус таклифни илгари сурди. Таклифлар қуйидагилардан иборат:

1. 2022 йил учун даромадлар ва буджет,

2. 2022 йилгача ривожланиш дастури,

3. 2022 йил учун тадбирлар тақвими,

4. Учрашувни трансляция қилишни таклиф қилиш.



Даромад ва буджет таклифида CАVА президенти 2022 йилгача тахминан 130 минг доллар йиғишни башорат қилган ва жамғарма федерацияларни ривожлантиришга йўналтирилишини қайд этган.

2022 йил учун тадбирлар тақвими тасдиқланди ва қуйида кўрсатилганидек, 11та волейбол ва 4та пляж волейболи мусобақаларини ўтказишга келишиб олинди:

1. Марказий Осиё волейбол лигаси CАVА (эркаклар);

2. Марказий Осиё волейбол лигаси CАVА (аёллар);

3. CАVА Жанубий Осиё волейбол лигаси (эркаклар);

4. CАVА Жанубий Осиё волейбол лигаси (аёллар);

5. Волейбол бўйича CАVА Миллатлар лигаси (эркаклар);

6. Волейбол бўйича CАVА Миллатлар лигаси (аёллар);

7. CАVА волейбол Challenge Cup (эркаклар);

8. CАVА волейбол Challenge Cup (аёллар);

9. CАVА волейбол Чемпионати U-17 (қизлар).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг