UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 0 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0

28 сен 12:10
Янгиликлар

Футбол

“Баркамол авлод-2019”. Вилоят босқичида кучлилар сараланмоқда

Уч босқичли спорт ўйинларининг ўрта бўғини саналаган “Баркамол авлод” спорт мусобақаларининг саралаш беллашувлари айни авжи палласида.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 октябрдаги “Ўқувчи ва талаба ёшлар ўртасида ўтказиладиган республика спорт мусобақалари тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 864-сонли ҳамда Тошкент вилояти хокимининг 2018 йил 10 ноябрдаги 883-сонли қарорларининг ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт, вилоят касб-ҳунар таълими бошқармалари ҳамда Ўзбекистон талабалар спорти ассоциацияси Тошкент вилояти минтақавий бўлими ҳамкорлигида “Баркамол авлод-2019” спорт ўйинлари жорий йилнинг 10 февралидан республика ташкилий қўмитаси томонидан тасдиқланган низомга мувофиқ босқичма-босқич ўтказилмоқда.

Жумладан, Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида “Баркамол авлод-2019” спорт ўйинлари дастуридан жой олган футбол тури бўйича вилоят саралаш беллашувлари бўлиб ўтди. Вилоят босқичига етиб келган Олмалиқ шаҳри, Чирчиқ шаҳри, Бўка, Чиноз, Ўртачирчиқ ҳамда Қуйичирчиқ туманларидан олтита жамоа ғолиблик учун кураш олиб боришди. 

Муросасиз ва қизғин ўтган баҳслар якунига кўра Чиноз тумани футболчилари фахрли биринчи ўринни банд этишган бўлишса, иккинчи ўринни Чирчиқ шаҳри терма жамоасига насиб этди. Учинчи ўринни Бўка тумани ёшлари эгаллашди. Мусобақанинг тантанали тақдирлаш маросимида ғолиб ва совриндор жамоалар ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди. 

Шунингдек, мусобақада иккинчи ўринни эгаллаган Чирчиқ қурилиш ва коммунал хўжалиги ҳамда Чирчиқ саноат касб-ҳунар коллежларидан ташкил топган  терма жамоа “Адолат” СДПнинг Чирчиқ шаҳар кенгаши томонидан ҳам муносиб тақдирланди.     

Рустам Бобоқулов, Ўзбекистон талабалар спорти ассоциацияси

Тошкент  вилояти минтақавий бўлим раис ўринбосари, 

вилоят ташкилий қўмита масъул котиби

Илҳом РАҲМОНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг