UZ

Сўнгги янгиликлар

10:12UFC Fight Night 241 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 09:51МЛС. Сўнгги дақиқаларда киритилган гол "Интер Майами"ни пешқадамга айлантирди 0 09:30Тайсон Фьюри: "Мен бу жангда ютқазмадим" 1 09:09UFC Fight Night 241 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 08:48Париж-2024 Олимпиадасида стол теннисчиларимиздан ҳеч ким бўлмайди 0 08:27Суперлига. Бугун Наманганда водий дербиси бўлиб ўтади 0 08:06Рим WTA 1000 турнири бош соврини кимга насиб этди? 0 07:45UFC Fight Night 241 турнирининг марказий жанги тўлиқ 5 раунд давом этди 0 07:24Бугун Жаҳон чемпионатининг илк куни 5 нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз 0 07:03"Байер" мавсум стартидан бери 51 та мағлубиятсиз ўйин ўтказди. Олдинда иккита учрашув қолди 0 00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 3 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0

04 мар 17:38
Янгиликлар

Футбол

"Барселона" собиқ футболчиси Хави нима учун Ўзбекистонга келмагани маълум бўлди + ФОТО

Теглар :  ХавиНасаф
Хабарингиз бор, эртага Қарши шаҳрида ОЧЛ 3-тури доирасида "Насаф" - "Ал Садд" учрашуви бўлиб ўтади.

Қатар клуби Қаршига кеча чартер рейс билан учиб келди. Делегация орасида жамоа сардори афсонавий футболчи Хави йўқ эди. Сайтимиз орқали олдинроқ Хави жароҳат сабаб "Насаф" билан ўйинга кела олмаслигини маълум қилган эдик. Ҳозир эса испаниялик маэстро айнан қандай жароҳат сабаб юртимизга келмаганини фотофакт орқали келтирамиз.

Пайшанба куни Қатар чемпионати доирасида "Ал Дуҳайл" билан учрашувда Хави оёғининг орқа мушагидан жароҳат олган. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида Хави оёғининг мушакларида оғриқ сезган ва унинг ўрнига Акром Афиф майдонга туширилган. Кейинчалик футболчи клуб шифокорлари ёрдамида тиббий кўрикдан ўтказилди ва унинг мушакларида жиддий жароҳат борлиги аниқланди. Унинг тўлиқ сафга қайтиши учун 3 ҳафта вақт керак бўлади.



"Ал Садд" матбуот хизмати Хавининг оёғига қон айланишни яхшиловчи ва оёқ мушакларини массаж қилувчи махсус мослама қўйилаётган суратларни чоп этди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг