UZ

Сўнгги янгиликлар

13:00"Қирол қайтиши мумкин". Собиқ чемпион октагонга қайтишга шаъма қилди 0 12:39"Манчестер Сити" ёки "Арсенал". Бугун АПЛнинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади 0 12:18Конор Макгрегор машғулот лагеридаги суратларни тақдим этди + ФОТО 0 11:57Қозоғистонлик жангчи икки ўзбек ММАчисига "вызов" ташлади 0 11:36Олимпиада-2024 лицензианти Бекзод Абдураҳмонов Парижга бормаслиги мумкин 0 11:15"Байер" раҳбарияти футболчиларга чемпионлик узуклари тақдим этди + ФОТО 0 10:54Усик Тайсон Фьюрининг реванш ҳақидаги сўровига 4 та сўз билан жавоб берди 0 10:33Усик — Фьюри жангининг ҳакамлар ҳужжатидан кўчирма + ФОТО 0 10:12UFC Fight Night 241 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 09:51МЛС. Сўнгги дақиқаларда киритилган гол "Интер Майами"ни пешқадамга айлантирди 0 09:30Тайсон Фьюри: "Мен бу жангда ютқазмадим" 1 09:09UFC Fight Night 241 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 08:48Париж-2024 Олимпиадасида стол теннисчиларимиздан ҳеч ким бўлмайди 0 08:27Суперлига. Бугун Наманганда водий дербиси бўлиб ўтади 0 08:06Рим WTA 1000 турнири бош соврини кимга насиб этди? 0

26 май 07:11
Янгиликлар

Футбол

"Бавария" Германия кубоги соҳиби ёхуд афсоналар совринлар билан кузатилмоқда

Германия Кубоги тарихидаги 76-финалда "Лейпциг" "Бавария" билан бош соврин учун беллашди.

Берлиндаги "Олимпиаштадион"да кечган финал баҳсида мамлакатнинг қаторасига 7 карра чемпиони бўлган "Бавария" "Лейпциг"га ҳеч қандай имконият қолдирмади. 

Биринчи бўлимда Алабанинг тўп узатмасидан Роберт Левандовски ҳисобни очган бўлса, иккинчи таймда Коман орадаги фарқни иккитага оширди. Учрашув тугашига 5 дақиқа қолганида эса Роберт Левандовски Киммихнинг узатмасидан кейин финалдаги дублини расмийлаштириб, "Бавария"га ўз тарихидаги 19-мамлакат кубогини тақдим этди. Шунингдек, ҳужумчи 7та гол билан Германия Кубоги тўпурарига айланди. 

Нико Ковач эса қаторасига иккинчи йилдирки Германия Кубогида зафар қучди. Ўтган йили финалда "Айнтрахт" билан айнан ҳозирги жамоаси "Бавария"ни доғда қолдирган мутахассис, бу сафар Ральф Рангник бошқарувидаги "Лейпциг"ни мағлуб этди. 

Шу тариқа Германия чемпиони икки йиллик танаффусдан сўнг олтин дублни расмийлаштирди.

Қайд этиш керакки, мазкур ўйин "Бавария" афсоналари Рибери, Роббен ва Рафинья учун мюнхенликлар билан ўтказган сўнгги расмий учрашувга айланди. "RRR" "Бавария" сафидаги ўзининг охирги иккита беллашувида дастлаб мамлакат чемпионлигини, бугун эса Германия Кубогини қўлга киритди.

"Бавария"да "Роббери" даври тугади! Рибери ва Роббеннинг "Бавария"даги статистикаси: 425 ўйин, 124 гол, 24 соврин - 309 ўйин, 144 гол, 20 соврин.


Мамлакат кубоги соҳибига айланган "Бавария" ушбу ютуқдан кейин ўз ғазнасини 2,5 миллион евро билан бойитди ва қўшимчасига телетрансляциядан тушадиган бонусларга эгалик қилади.

Германия Кубоги финали.

РБ Лейпциг – Бавария 0:3 (0:1, 0:2)

25 май, 23.00, «Олимпияштадион»

Голлар: 0:1 – 29 Левандовски, 0:2 – 78 Коман, 0:3 – 85 Левандовски.

РБ Лейпциг – Гулачи, Конате (Айдара, 82), Хальстенберг, Клостерманн, Орбан (Упамекано, 70), Забитцер, Адамс (Лаймер, 65), Форсберг, Кампль, Поульсен, Вернер.

Бавария – Нойер, Зюле, Алаба, Киммих, Хуммельс, Гнабри (Роббен, 73), Алькантара, Мартинес (Толиссо, 65), Коман (Рибери, 87), Мюллер, Левандовски.

Огоҳлантиришлар: Упамекано (82), Левандовски (86).

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг