UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03Муҳаммад Жумаев Душанбе "Катта дубулға" турнирида бронза медалини қўлга киритди 0 18:52АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди 0 18:30Мана сизга «театр!» Гарсия Хейнини допинг эвазига таслим этдими?! (Мутолаа учун) 0 18:05Федор Емельяненко ҳам ўзини боксда синаб кўрмоқчи 0 17:40Дмитрий Бивол Саудия Арабистонида бошқа рақибга қарши жанг қилади 0 17:17Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо... 0 16:45Яна бир ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қиладиган бўлди 0 16:16Гулруҳбегим Тоҳиржонова Ўзбекистон тарихида Халқаро уста мақомини қўлга киритган илк аёл шахматчига айланди 1 15:40"Мен ортга қарамайман". Оливейра Гамротнинг чорловига жавоб қайтарди 0 15:21"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти 0 14:44Абдумалик Халоков устозига қимматбаҳо автомобил совға қилди + ВИДЕО 0 14:20"Бойсун баҳори" фестивали доирасида ўтказилган кураш мусобақаси ғолибига "Onix" автомобили топширилди + ФОТО 0 13:55UFC 301 турнири иштирокчилари вазн ўлчаш маросимида қатнашди. Бир нафар жангчининг соғлиғида жиддий муаммолар юзага келди ва... 0 13:28"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар... 0 13:05Бугун боксчимиз Шоҳжаҳон Абдуллаев Испанияда рингга кўтарилади 0

18 янв 22:21
Янгиликлар

Кураш

Бел олиш ва уч кураш ассоциациясида 2020 йил якунлари сарҳисоб қилинди

Тошкент шаҳар “Ёшлар маркази”да Ўзбекистон Бел олиш ва уч кураш ассоциациясининг 2020 йил якунлари бўйича сарҳисоб йиғилиши ўтказилди.

Шунингдек, йиғилишда 2021 йил учун истиқболли режалари муҳокама қилинди. Йиғилишда ассоциация кенгаши аъзолари ва ҳудудлардаги барча бўлимларидан вакиллар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Дастлаб ассоциация бош котиби Носир Азизов сўз олиб, ортда қолган 2020 йил мобайнида бел олиш ва уч курашни янада кенг оммалаштириш бўйича амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқларга тўхталиб ўтди.

Шунингдек, 2021 йилда ўтказиладиган Республика миқёсидаги мусобақаларни юксак савияда ташкил этиш, Фарғона шаҳрида ўтиши режалаштирилаётган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига пухта ҳозирлик кўриш ҳамда терма жамоа спортчиларининг муваффақиятли иштирокини таъминлаш, ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш, ўғил-қизларни спорт, хусусан, бел олиш ва уч курашга янада кенгроқ жалб этиш кераклиги ҳақида тўхталиб ўтди.


Бундан ташқари Н.Азизов Бутунжаҳон белбоғли кураш ва бел олиш кураш ассоциацияси раиси Маъруфжон Зарипов томонидан кўрсатилаётган амалий ёрдам ва яқин ҳамкорлик ҳақида ҳам алоҳида тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг, кенгаш аъзолари ва вилоятлардаги вакилларнинг истиқболдаги режалари, таклиф ва фикрлари тингланди. Йиғилиш якунида барча иштирокчиларнинг 2020 йилдаги самарали меҳнати эътироф этилиб, ассоциациянинг ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг