UZ

Сўнгги янгиликлар

21:09Мутлақ жаҳон чемпиони Наоя Иноуэ ҳамда даъвогар Луис Нери тарозига чиқди 0 20:38"Атлетико" афсонаси Мадридда қоладими? 0 20:17Сауль Альварес гонорарининг катта миқдорини Ғазо аҳолисига хайрия қилади 0 19:5622 ёшли Свёнтек тўққизинчи WTA 1000 бош совринини қўлга киритди. Фақат икки теннисчида ундан кўпроқ титул бор 1 19:35Тўрт дзюдочимиздан уч нафари Goygol Cadet European Cup шоҳсупасига кўтарилди 0 19:14Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин 0 18:32Олимжон Назаров рақибини нокаутга учратди, Абдурасул Исмоилов жангида дуранг қайд этилди 0 18:11Канелонинг Мунгияга қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 17:50"Кальяри" ўз уйида 10 киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди 0 17:29Эркин курашчимиз Нодиржон Сафаров ММАда дебют қилди 0 17:08Мераб Двалишвили ўз жангини тасдиқлади. Сана ва манзил маълум 0 16:47Мадрид "Мастерс". Жуфтлик турнирида бош соврин соҳиблари маълум 0 16:26"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш 0 16:05Чироқчида белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказиляпти + ФОТО 0 15:44Нокаутли ғалабалар бўйича UFC рекорчиси фаолиятини якунлади 1

25 май 11:38
Янгиликлар

Кураш

Белбоғли кураш бўйича Осиё чемпионатида кучлилар аниқланди + ФОТОРЕПОРТАЖ

Кеча мусобақанинг учинчи кунида Жиззах шаҳридаги Урда боғидаги анфитеатрда Бирлашган курашлар олами (UWW) таркибидаги белбоғли кураш, алыш ҳамда қазақ куреси бўйича Осиё чемпионати доирасида Ўзбек миллий белбоғли кураши бўйича эркаклар ва аёллар ўртасидаги беллашувларга старт берилди.

Ушбу белбоғли кураш мусобақасида 130 нафарга яқин спортчилар иштирок этди. Белбоғли кураш бўйича эркаклар -57, -62, -68, -75, -82, -90, -100, +100 кг. вазн тоифасида кураш тушишган бўлишса, аёллар -52, -58, -66, -76, +76 кг вазн тоифаларида беллашишди. 

Регламентга  кўра, белбоғли кураш бўйича Осиё чемпионати доирасида тантанали очилиш маросими ҳам ташкил этилди. 

Маросимни Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев очиб берди. Вилоят ҳокими барча иштирокчиларини қутлар экан, мамлакатимизда Президентимиз томонидан барча соҳалар сингари жисмоний тарбия ва спортга, хусусан, миллий спорт турларимизга қаратилаётган юксак эътибор ҳақида алоҳида таъкидлаб ўтди. 

Шунингдек, очилиш маросимида Жиззах вилояти прокурори Ислом Эргашходжаев, Осиё белбоғли кураш конфедрацияси президенти Мўмин Муратов ва бошқалар ҳам иштирок этиб, мусобақа меҳмонларига ўз эсдалик совғаларини топширди. Демак, чемпионлар билан танишамиз. 

Белбоғли кураш. Аёллар 

52 кг вазн тоифаси

1. Фарангиз Абдунабиева (Ўзбекистон) 

2. Мухлисахон Сотиболдиева (Ўзбекистон) 

3. Ганбат Саруулбиян (Мўғулистон) 

3. Ботағоз Досембаеаа (Қозоғистон)


58 кг вазн тоифаси

1. Манзураой Мўйиддинова (Ўзбекистон) 

2. Сепиден Бабаирокни (Эрон)

3. Элзода Мўминжонова (Қирғизистон) 

3. Векҳоничу Гурҳаҳ (Ҳиндистон)


66 кг вазн тоифаси

1. Мафтунабону Маҳмудова (Ўзбекистон) 

2. Земфира Азатова (Ўзбекистон) 

3. София Зоирова (Қирғизистон)

3. Камила Пардаева (Туркманистон) 


76 кг вазн тоифаси

1. Дилафруз Мамажонова (Ўзбекистон) 

2. Жемал Авлякулеева (Туркманистон) 

3. Феруза Курстанбек қизи (Қирғизистон) 

3. Уллижон Давлетова (Ўзбекистон) 


+76 кг вазн тоифаси 

1. Саҳобат Шералиева (Ўзбекистон) 

2. Нагира Сарбашева (Қирғизистон) 

3. Мухлиса Икромова (Ўзбекистон). 

3. Лаура Дўстаева (Ўзбекистон)

Белбоғли кураш. Эркаклар

57 кг вазн тоифаси

1. Жамолиддин Неъматуллаев (Ўзбекистон) 

2. Хўжамурот Сувонов (Туркманистон) 

3. Оразали Баязатбек (Қирғизистон) 

3. Алпомиш Ҳамроқулов (Ўзбекистон) 


62 кг вазн тоифаси

1. Дониёр Ўролов (Ўзбекистон) 

2. Абдуқодир Авазбеков (Ўзбекистон) 

3. Муҳаммадали Зоиров (Ўзбекистон) 

3. Али Халили (Ўзбекистон)


68 кг вазн тоифаси

1. Ойбек Султонов (Ўзбекистон) 

2. Гуванч Ҳемраев (Туркманистон) 

3. Банзрагч Доридавга (Мўғулистон) 

3. Асадбек Мамталиев (Ўзбекистон) 


75 кг вазн тоифаси  

1. Нусратбек Султонбоев (Ўзбекистон) 

2. Холмирза Ҳасанбоев (Ўзбекистон) 

3. Баястан Самат улу (Қирғизистон) 


82 кг вазн тоифаси  

1. Ҳусниддин Рўзиев (Ўзбекистон) 

2. Қамбарали Хабибуллаев (Қирғизистон) 

3. Санга Гамбосурен (Мўғулистон)

3. Илёс Аҳмадов (Ўзбекистон)


90 кг вазн тоифаси 

1. Жасурбек Исроилов (Ўзбекистон) 

2. Шоҳжаҳон Ортиқов (Ўзбекистон) 

3. Беҳруз Гулмаҳмадзода (Тожикистон) 

3. Ари Дви Риятна (Индонезия)

 

100 кг вазн тоифаси 

1. Нодирбек Аҳатжонов (Ўзбекистон) 

2. Масяку Амоно (Япония) 

3. Али реза Паҳлевзадеҳ (Эрон) 

3. Достон Подшоев (Тожикистон) 


+100 кг вазн тоифаси

1. Бахтиёр Жумабоев (Ўзбекистон) 

2. Хислат Пирматов (Ўзбекистон)

3. Абдусалом Саломов (Тожикистон) 

3. Имангази Коулиев (Қирғизистон)

Мусобақа якунлангач, ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими ташкил этилди. Биринчи ўринни қўлга киритган полвонлар 10 000 000 сўм, иккинчи ўринни қўлга киритган полвонлар 5 000 000 сўм, иккита учинчи ўринни қўлга киритган полвонлар 2 500 000 сўм пул, диплом ва медаллар билан тақдирланишди.  

Бугун куннинг иккинчи ярмида қозоқ куреси бўйича Осиё чемпионати баҳслари ўтказилади. 

Эслатиб ўтамиз, мазкур Осиё чемпионати Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Жиззах вилоят хокимлиги, Жиззах вилояти прократураси, Осиё белбоғли кураш конфедрацияси, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

Алимурод МАМАДАМИНОВ, Илҳом РАҲМОНОВ, ўз мухбирларимиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг