UZ

Сўнгги янгиликлар

17:29Эркин курашчимиз Нодиржон Сафаров ММАда дебют қилди 0 17:08Мераб Двалишвили ўз жангини тасдиқлади. Сана ва манзил маълум 0 16:47Мадрид "Мастерс". Жуфтлик турнирида бош соврин соҳиблари маълум 0 16:26"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш 0 16:05Чироқчида белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказиляпти + ФОТО 0 15:44Нокаутли ғалабалар бўйича UFC рекорчиси фаолиятини якунлади 0 15:23Диёра Келдиёрова Kodokan International марказидаги машғулот йиғинини якунлади 0 15:02"Челси" А Сериядаги ҳужумчи учун 90 млн евро ва Лукакуни таклиф қилади?! 0 14:39Бетербиев Бивол билан жанг қолдирилиши ҳақида: "Шифокорлар туриб олишди" 0 14:17Бугун Goygol Cadet European Cup турнирида яна икки ёш дзюдочимизга мухлислик қиламиз 0 13:55Бивол Бетербиев билан қодирилган жанг ҳақида фикр билдирди 0 13:31Месси фаолиятида илк бор битта ўйинда ассистлар сони бўйича пента-трик қайд этди! 0 13:10Жонс октагонга қайтиш санаси ҳақида гапирди 0 12:48Австрия ва Швейцария қўшҳоким, Ўзбекистон эса... 0 12:27WBO Oriental камари соҳиби Олимжон Назаров ҳамда Абдурасул Исмоилов тарозидан ўтишди, бугун Кореяда жанг + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0

14 июл 19:18
Янгиликлар

Кураш

Белбоғли курашчиларимиз жаҳон чемпионатига йўл олишди

Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортга қаратилаётган алоҳида эътибор боис, спортчиларимиз халқаро мусобақаларда муносиб натижаларга эришмоқда.

Бу борада белбоғли кураш бўйича терма жамоамиз ҳам энг кўп медалларни қўлга киритаётган жамоалардан саналади. Албатта, белбоғли кураш бўйича иқтидорли полвонлардан иборат терма жамоаларни шакллантиришда, уларни халқаро беллашувларидаги иштироки ҳамда миллий спорт туримиз бўлган белбоғли курашни дунё бўйлаб танилиб боришида Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси (ЖБКА), Осиё белбоғли кураш конфедрацияси ва Ўзбекистон белбоғли кураш федерациясининг ўрни беқиёс.

Белбоғли кураш бўйича катталардан иборат терма жамоамиз навбатдаги медаллар шодасини қўлга киритиш мақсадида сафарга отланди. Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров бошчилигидаги терма жамоамиз 14-17 июль кунлари Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида ўтказиладиган белбоғли кураш бўйича эркаклар ва аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун қўшни давлатга жўнаб кетди. 

Ушбу жаҳон чемпионати регламентига мувофиқ, беллашувлар эртага 15 июлдан старт олади. Курашчиларимиз беллашувларжа тўлиқ таркиб билан иштирок этади. Полвонларимизга жаҳон чемпионатида омад тилаймиз.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг