UZ

Сўнгги янгиликлар

14:22Халеп Париж турниридаги учрашувини якунига етказа олмади 0 14:01Евро-2024 учун илк терма жамоа якуний таркибини эълон қилди 0 13:40Олимпиада олтини ёки мутлақ чемпионлик? Усик учун қайси бири муҳим? 0 13:19Зверев Рим "Мастерс" 1/2 финалига чиқди 0 12:58Бугун "Элорда Кубоги"да 1/2 финал жанглари ўтказилади, рингга чиқадиганлар орасида Олимпиада лицензиантимиз ҳам бор 0 12:37Франция клуби тарихида илк бор ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритди 0 12:16Спортчилар ижтимоий тармоқларда (соғинганлар учун) 0 11:55Бугун Хабаровскдаги турнирда 4 нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 11:34Даниэль Коллинз Азаренкодан устун келди 0 11:13Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади 0 10:52Чимаевнинг дўсти Майк Тайсон билан бир оқшомда жанг қилади + ПОСТЕР 0 10:31Беш нафар боксчимиз “Элорда кубоги” 1/2 финалида! 0 10:10Арина Соболенко Римда 1/4 финалга чиқди 0 09:49Тони Кроос де Лигтнинг голида ҳакам хато қилганини айтди 0 09:28Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларида кураш беллашувлари нечта вазн тоифасида ўтказлиши маълум қилинди 0

27 июн 11:25
Янгиликлар

“Беш ташаббус олимпиадаси”: Чирчиқда енгил атлетика бўйича Республика босқичи баҳслари ўтказиляпти

Айни кунларда республикамиз бўйлаб “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида оммавий спорт мусобақаларининг якуний финал босқичлари ўтказилмоқда.

Жорий йилнинг апрел ойидан бошланган “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида маҳаллаларда истиқомат қилувчи ёшлар ўртасида спортнинг енгил атлетика, волейбол, стритбол, стол тенниси, шашка ва Wоркоут турлари бўйича Республика финал босқичлари барча ҳудудларда кўтаринки руҳда бўлиб ўтмоқда.

Жумладан, енгил атлетика бўйича қизлар ўртасидаги “Б” ва “C” лига мусобақаларига Тошкент вилояти мезбонлик қилмоқда.

Чирчиқ шаҳридаги Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети манежида мусобақанинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Спортни ривожлантириш вазири ўринбосари Абдулла Аслонов, Чирчиқ шаҳар ҳокими Даврон Ҳидоятов иштирок этиб, бўлажак мусобақа қатнашчиларига омад тилашди.

Мусобақаларга Спортни ривожлантириш вазири Адхам Икрамов ҳам ташриф буюриб, иштирокчилар билан дилдан суҳбатлашди.

Таъкидлаш керак, Тошкент вилоятида 3 та ёш тоифасида (16-21, 22-26, 27-30) енгил атлетика бўйича қизлар ўртасидаги Республика босқичи мусобақалари кўтаринки руҳда ташкил этилган.

Маълумот учун, енгил атлетика мусобақасида умумий ҳисобда 500 нафардан зиёд иштирокчилар қатнашмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг