UZ

Сўнгги янгиликлар

16:16Эдди Хирн: "Агар Канело вазн ўлчаш маросимида Де Ла Хойяни бир нарса қилиб қўйса, ҳайрон қолмайман" 0 15:45Матеуш Гамрот Чарльз Оливейра билан жанг қилмоқчи 0 15:16Порье Махачев билан жангдан сўнг фаолиятини якунлаши мумкин 0 14:44Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими? 0 14:16Петр Ян қачон Вера билан жангга тайёр бўлишини айтди 0 13:38Энди Маррей "Ролан Гаррос" учун рўйхатдан ўтди 0 13:13Ислам Махачев UFC 302 турнири постерига муносабат билдирди 0 12:45ЦСКА устози Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди? 0 12:14Илия Топурия пул ишлаш бўйича Роналду даражасига чиқиб олмоқчи 0 11:40Даниил Медведев Мадриддаги учрашувни охиригача етказа олмади 0 11:17Алекс Волкановски қачон қайтиши мумкинлигини айтди 0 10:41ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган 0 10:20Канело Де Ла Хойя ҳақида: "Агар у ёнимга келганида зарба бериб қолган бўлардим" 0 09:59Свёнтек - Mutua Madrid Open иккинчи финалчиси! 0 09:38UFC 302 турнирининг расмий постери тақдим этилди 0

08 дек 19:26
Янгиликлар

Волейбол

“Беш ташаббус олимпиадаси”: Чирчиқда волейбол бўйича Республика финал босқичи якунланди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Хабарингиз бор, 5 декабрь куни Чирчиқ шаҳрида жойлашган Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг манежида волейбол бўйича "С" лигасининг Республика финал босқичига старт берилган эди.

Бугун мазкур беллашувлар якунланди. "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасидаги волейбол бўйича ўғил болалар ўртасидаги ушбу республика финалида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан 280 нафар спортчилар ғолиблик учун куч синашишди.

Уч кун давом этган муросасиз ва шиддатли беллашувларнинг якуний натижаларига кўра, 16-22 ёшли ўғил болалар ўртасида фахрли биринчи ўринни Самарқанд вилояти Қўшробод туманининг "Чиноқ" МФЙ жамоаси биринчи ўринни қўлга киритди.

Иккинчи ўринни Навоий вилоятининг Нурота туманидаги "Қадоқ" МФЙ жамоаси эгаллаган бўлса, учинчи ўрин Тошкент вилояти Қўйичирчиқ тумани "Хўжапискон" МФЙ волейбол жамоасига насиб этди.

22-26 ёшли йигитлар ўртасидаги мусобақаларда Фарғона вилоятининг Қўштепа туманидаги "Лангар" жамоаси барча рақибларини енгиб, чемпионликни тантана қилишди. Иккинчи ўринни эса Сурхондарё вилояти Шўрчи туманининг "Шакаркўл" МФЙ жамоаси эгаллади. Учинчи ўрин учун баҳсларда Нурота тумани "Қадоқ" МФЙ жамоасининг қўли баланд келди.

Эътиборлиси, Нурота туманининг ушбу "Қадоқ" МФЙдан Республика босқичига етиб келган иккита жамоа ҳам совриндор бўлишга эришди. Мусобақа якунига етгач, ғолиб ва совриндорларни тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Кучли учликка эришган жамоалар учун ажратилган кубок, диплом, медаль ва қимматбаҳо совғаларни Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазири маслаҳатчиси Аваз Каримов, Спортни ривожлантириш вазирлиги бошқарма бошлиғи Фахриддин Абдукаримов, Ўзбекистон волейбол федерацияси бош котиби Ҳусан Насруллаев ҳамда Тошкент вилояти спортни ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи Рустам Бобоқуловлар топширишди.

Шунингдек,тақдирлаш маросими доирасида Тошкент вилояти Спортни ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи Рустам Бобоқулов ҳамда вилоятнинг бир гуруҳ жисмоний тарбия ва спорт мутахассислари ҳамда спортчилари 8 декабрь - Констититуциямизнинг 30 йиллиги муносабати билан "Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги" эсдалик нишони билан тақдирланишди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг