UZ

Сўнгги янгиликлар

07:54Хасбик билан жанг қилиши айтилган Абдурозик араб қизига унаштирилди + ФОТО 0 07:33Рамазон Темиров RIZIN билан шартномаси ва UFC'га ўтиши ҳақида гапирди 0 07:11Хоакин Бакли нима сабабдан Ўзбекистон байроғи билан чиқиб келганини айтди 0 21:30Мбаппедан сўнг уч карра ЕЧЛ соҳиби ҳам ПСЖдан кетишини эълон қилди 0 21:21Хитойлик курашчи 39 ёшли Магомед Ибрагимовни "нафақа"га кузатиб қўйди 0 20:09Энг оғир вазнда Париж-2024 Олимпиадасига Ўзбекистондан эркин курашчи бормайди 0 19:57Бетербиев ва Биволнинг вазнида вақтинчалик чемпионлик жанги ўтказилади 0 19:34Бортида Отабек Шукуров бўлган самолётни чақмоқ урди 0 19:13Пара пауэрлифтингчиларимиз Жаҳон кубогида тенгсиз бўлди! 0 18:52Руне Рим "Мастерс" бош соврини сари юришини давом эттирмоқда 0 18:31Уайт Жонс ва Миочич жангига оид янгиликни эълон қилди 0 18:10"Бавария"нинг янги бош мураббийи ким бўлиши деярли аниқ. Жамоа олдин у билан ЕЧЛни ютган 0 17:49Ломаченко чемпионлик камарини қўлга киритганидан сўнг фикрларини билдирди 0 17:27Жасмине Паолини учун Рим "таътиллари" тугади 0 17:06Қозоғистонлик мураббий: "Ўзбекистон билан Олимпиада финалида учрашишни истаймиз" 0

31 май 11:53
Янгиликлар

Тадбирлар

Биологик фаол озуқалар билан соғлом турмуш тарзи тарғиботини кучайтириш мумкин

Теглар :  МОҚ
МОҚ қошида ташкил этилган Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази ўзбек спортининг том маънодаги саломатлигини назорат қилиб бормоқда.

Марказ иш фаолиятини янада такомиллаштириш эса спортдаги ютуқларимизни кафолатловчи муҳим омиллардан бўлади. МОҚ ва РСТИАМ раҳбарияти иштирокида ўтган йиғилиш ана шу мавзуга бағишланди. Унда МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов ва унинг биринчи ўринбосари Равшан Ирматов, Абдушукур Садиков бошчилигидаги РСТИАМ вакиллари ва МОҚ мутасаддилари иштирок этишди.

Суҳбатда Рустам Шоабдураҳмонов спортчилар учун яратиладиган шароитларнинг муҳимлиги ҳақида гапириб ўтди.

“Баъзи кунларда қон таҳлилларини топшириш давомида узундан узун навбатлар пайдо бўлмоқда. Бу эса ноқулайликлар келтириб чиқармоқда. Шу боис бундай ҳолатларда захира хоналарини кўриб чиқишни таклиф қиламиз. Шунингдек, атлетларимизга бериладиган қўшимча биологик фаол озуқалар таркибини доим назорат қилиш керак. Ушбу воситаларни харид қилишда спортга яқин соҳалар билан ҳамкорлик қилиш масаласини ҳам кўриб чиқайлик. Улардан юртимиз аҳолиси орасида соғлом турмуш тарзини янада кенг тарғиб қилиш мақсадида фойдаланиш мумкин. Туризм ва спорт вазирлиги билан чуқур ҳамкорликни давом эттирамиз. Ҳукуматимиз бундай ғояларимизни қўллаб-қувватлашига ишонамиз”, – деди МОҚ раҳбари.

Йиғилиш давомида Токио-2020 Олимпия ўйинларида делегациямиз учун ишлатиладиган дори воситаларининг таркиби, уларнинг миқдори кўриб чиқилди. МОҚ раҳбарияти томонидан соҳа мутахассисларига Олимпиада мобайнида делегация вакилларининг саломатлигини назорат қилиш бўйича ўз режаларини ишлаб чиқиш, марказ фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича топшириқлар берилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг