UZ

Сўнгги янгиликлар

19:06IJF бош директори билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди 0 18:46Кормье Топурияни танқид қилди 0 18:25Левандовски Это'Oнинг 2005 йилги натижасини такрорлади 0 18:02Порье чемпионлик жангига ким билан тайёрланаётганини кўрсатди (ФОТО) 0 17:40Энди Руис: "Жошуа кучли жангчилар билан уришмайди" 0 17:17Тайсон Пол билан жангга қандай тайёргарлик кўраётганини айтди 0 16:38Чемпионлар лигаси. "Бавария" - "Реал" ва "Боруссия" - ПСЖ. Тахминий таркиблар 0 16:16Промоутер Жошуанинг навбатдаги жанги ҳақида гапирди 0 15:54Футболчиларимизнинг муваффақиятидан сўнг Париж Олимпиадасидаги лицензияларимиз сони қанчага етди? 0 15:31"Нокаутларга рухсат" - Тайсон ва Пол ўртасидаги жанг қоидалари маълум қилинди 0 15:10Роналдо "Крузейро"ни сотади 0 14:48Шон Портер Кроуфорд - Мадримов жанги учун тахминини айтди 0 14:25Мадрид. Арина Соболенко Коллинзнинг 15 та ўйинлик ғалабали серияcини тўхтатди 0 14:01Илия Топурия UFC 305 турнирида Алекс Волкановски билан жанг қилишдан бош тортди 0 13:40Абдуқодир Ҳусанов бугун Францияга жўнаб кетади 0

02 дек 12:46
Янгиликлар

Дзюдо

Бобонов, Йўлдошев, Матниязова сингари номдор дзюдочиларимиз курашган Токио "Катта Дубулға" турнирининг илк кунини медалсиз якунладик

Хабар берганимиздек, Япония пойтахти Токио шаҳрида дзюдо бўйича йилнинг сўнгги "Катта Дубулға" туркумига кирувчи мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Бугун мусобақанинг илк куни терма жамоамизнинг 6 нафар вакили медаллар ҳамда қимматли рейтинг очколари учун татамига чиқди. Улар орасида Олимпия ўйинлари совориндори, жаҳон чемпиони Давлат Бобонов ҳам бор эди. Тўғридан-тўғри иккинчи даврадан курашга киришган -90 кг вазн тоифасидаги вакилимиз венгриялик Роланд Гозни мағлуб этди. Учинчи босқичда болгариялик Ивайло Ивановдан устун келди. Чорак финал беллашувида эса италиялик Кристиан Парлатига ютқазиб қўйди. Бобонов Тошкентдаги жаҳон чемпионатининг финалида айнан Парлатини таслим этган эди. Давлат бронза медали йўлидаги ўтиш баҳсида россиялик Михаил Иголниковга ҳам имкониятни бой берди.  

-81 кг вазндаги ёш дзюдочимиз Нурбек Муртазоев биринчи босқичда Шри-Ланка вакили Ражитҳа Нуварапакшадан енгилди. Ушбу вазндаги иккинчи вакилимиз Мусо Собиров эса илк даврада молдовалик Михаил Латишевга ютқазди. 

Биринчи кунги беллашувларда дзюдочиларимиз орасида энг яхши натижани Муроджон Йўлдошев қайд этди. Франциялик Элиот Преве, филиппинлик Габриэль Бенедиктни мағлубиятга учратган Йўлдошев чорак финалда грузиялик Гиорги Терашвилига ютқазиб қўйди. Муроджон ўтиш баҳсида россиялик Данил Лаврентевдан устун келди. Аммо бронза медали учун кечган беллашувда италиялик Мануэль Ломбардодан енгилди ва Токио "Катта Дубулға" турнирини 5-ўринда якунлади.  

Йўлдошев татамига чиққан -73 кг вазн тоифасида яна бир дзюдочимиз Обидхон Номонов ҳам ўз омадини синаб кўрди. Иккинчи даврадан баҳсларга қўшилган ҳамюртимиз испаниялик Хорхе Гарсия Канони енгди, аммо учинчи босқичда россиялик Данил Лаврентевга ютқазиб қўйди.   

Аёллар ўртасидаги мусобақада иштирок этган ягона вакиламиз Гулноза Матниязова учун қуръа омадсиз келганди. -70 кг вазндаги тажрибали дзюдочимиз илк даврада япониялик Шиҳо Танакага имкониятни бой берди. 

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси Токио "Катта Дубулға" турнирининг илк кунидаги иштирокини медалсиз якунлади. Эртага қолган дзюдочиларимиз баҳсларга киришишади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг