UZ

Сўнгги янгиликлар

20:46"Байер" юлдузи Флориан Вирцнинг келажаги маълум 0 20:25АҚШда UFC 300 турнирининг яна бир жангчиси гонорари музлатиб қўйилди 0 20:04Mutua Madrid Open. Дунёнинг 8-ракеткаси баҳсни якунига етказа олмади 0 19:43Исраэль Адесанья Перейрага қарши тўртинчи жангини эслади 0 19:22Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда 0 19:01Ислам Махачевнинг Дастин Порьедан кейин ким билан жанг қилиши айтилди 0 18:40Mutua Madrid Open. 16 ёшли Андрееванинг юриши давом этади 0 18:19Илия Топурия: "Бизнинг жангимиз UFC тарихидаги энг каттаси бўлади" 0 17:58Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади 0 17:37Madrid Open. Хуберт Гуркач "Мастерс"нинг учинчи давра иштирокчиси 0 17:16Шон О'Мэлли Мерабни мағлуб этгандан кейин кимга қарши жанг қилишини айтди 0 16:55Қозоғистонлик ММА жангчиси яна UFC'га қайтиш ниятида 0 16:34Тен Хаг ёздаёқ "Манчестер Юнайтед"ни тарк этади 0 16:13Мадрид "Мастерс". Зверев Чорични таслим этди 0 15:52Яхши янгилик. "Tashkent City Women’s Professional Cycling Team" жамоаси Тур де Франсда иштирок этади! 0

28 ноя 11:35
Янгиликлар

Бошқалар

Бочча бўйича илк марта ўтказилган Ўзбекистон чемпионати якунланди

Теглар :  Паралимпия
Жорий йилнинг 1 ноябридан 3 декабрига қадар юртимизда илк маротаба “Янги имконятлар сари” биринчи параспорт фестивали доирасида Ўзбекистон очиқ чемпионатлари бўлиб ўтмоқда.

Тошкент шаҳрида бочча спорт тури бўйича Ўзбекистон очиқ чемпионати бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада юртимизнинг турли худудларидан жами 30 нафарга яқин жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган спортчилар иштирок этди.

Ушбу мусобақа юртимизда янги ривожланаётган спорт турларидан бири ҳисобланган бочча бўйича биринчи Ўзбекистон чемпионати сифатида тарихга кирди. Унда қуйидаги спортчилар ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олди:

BC1 (эркаклар)

1.Ҳусан Расулов

2.Ҳасан Тошпўлатов

3.Оғабек Эгамбердиев


BC1 (аёллар)

1.Мунира Абдуллаева

2.Саодат Султонова

3.Дилафруз Эргашбоева


BC2 (эркаклар)

1.Низом Ҳайриддинов

2.Жасур Ходжаев

3.Антон Недвиг


BC2 (аёллар)

1.Турсуной Бебитова

2.Райҳона Тошматова

3.Диннура Абдукабирова

Мусобақанинг тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаев иштирок этди ва барча спортчиларни самимий табриклаб, уларни келажакда нуфузли мусобақаларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга чорлади.

Мусобақа ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан медаль, махсус диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. 

Таъкидлаш керакки, ушбу Ўзбекистон очиқ чемпионати келажакда бочча спорт тури бўйича Ўзбекистон терма жамоасига аъзо ва номзод спортчиларни саралаб олишда муҳим аҳамият касб этади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг