UZ

Сўнгги янгиликлар

21:09Мутлақ жаҳон чемпиони Наоя Иноуэ ҳамда даъвогар Луис Нери тарозига чиқди 0 20:38"Атлетико" афсонаси Мадридда қоладими? 0 20:17Сауль Альварес гонорарининг катта миқдорини Ғазо аҳолисига хайрия қилади 0 19:5622 ёшли Свёнтек тўққизинчи WTA 1000 бош совринини қўлга киритди. Фақат икки теннисчида ундан кўпроқ титул бор 1 19:35Тўрт дзюдочимиздан уч нафари Goygol Cadet European Cup шоҳсупасига кўтарилди 0 19:14Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин 0 18:32Олимжон Назаров рақибини нокаутга учратди, Абдурасул Исмоилов жангида дуранг қайд этилди 0 18:11Канелонинг Мунгияга қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 17:50"Кальяри" ўз уйида 10 киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди 0 17:29Эркин курашчимиз Нодиржон Сафаров ММАда дебют қилди 0 17:08Мераб Двалишвили ўз жангини тасдиқлади. Сана ва манзил маълум 0 16:47Мадрид "Мастерс". Жуфтлик турнирида бош соврин соҳиблари маълум 0 16:26"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш 0 16:05Чироқчида белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказиляпти + ФОТО 0 15:44Нокаутли ғалабалар бўйича UFC рекорчиси фаолиятини якунлади 1

24 сен 16:52
Янгиликлар

Бокс/ММА

Боксчиларимиз ЖЧга Куба билан тайёрланишади, Тўлқин Қиличев Токиодаги иштирокка изоҳ берди

Теглар :  БоксМОҚ
МОҚда спортчиларимизнинг Токио-2020 Олимпия ўйинларидаги иштирокига бағишланган йиғилишлар давом этмоқда.

МОҚда бир қатор спорт турлари бўйича жамоаларимизнинг иштироки таҳлил қилинди.

Кеча куннинг биринчи ярмида боксчиларимизнинг жанглари эътибор марказида бўлди. Йиғилишда МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов, ЎзДЖТСУ қошидаги Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти директори, профессор Рашид Маткаримов, Спортнинг яккакураш турлари бўйича Республика Олий спорт маҳорати мактаби директори Баҳодир Маматназаров, Ўзбекистон бокс федерацияси бош котиби Мурод Мамадалиев, терма жамоа катта мураббийи Тўлқин Қиличев иштирок этишди.

Қайд этиш жоиз, мухлисларимиз боксчиларимиздан Олимпиадада кўпроқ медаль кутишган эди. Бироқ вакилларимизнинг кўпчилиги омадсизликка учради. Бунга Тўлқин Қиличев қуйидагича изоҳ берди:



“Бизнинг Олимпиада бўладиган мамлакатга 20 кун олдин етиб бориб, у ернинг иқлимига мослашиш методикамиз Токиода бир оз ўзини оқламади. Сабаби сўнгги йиғин учун биз айнан Токио шаҳрини танлаган эдик. У ерда Олимпиададан олдин жуда қаттиқ назорат бўлди. Бизни меҳмонхонадан чиқаришмади. Ажратилган зал, ошхона ва ётоқхонадан ташқарига чиқа олмадик. Боксчиларимиз 20 кун бундай шароитда руҳий жиҳатдан эзилиб қолишди. Бу эса жангларда ўз таъсири ўтказмай қолмади. Ҳа, баъзи йигитларимиз устида ишлашда ҳам камчиликлар бўлди. Ҳакамлар мавзуси эса барчага маълум”.

Учрашув давомида мураббий энди даражаси бизникидан паст бўлган жамоалар билан халқаро ўқув йиғинлари ташкил этилмаслигини айтиб ўтди. Шунингдек, олдиндаги йирик мусобақалардан аввал ҳар бир боксчимизнинг тайёргарлигига индивидуал ёндашиш, ҳар ярим йилда вилоятлардаги мураббийларнинг маҳоратини ошириш мақсадида ўқув-семинарлари ташкил этиш, Париж-2024 Олимпиадасига тайёргарлик давомида илм-фан йўналишидан янада кенг фойдаланиш каби масалалар кўриб чиқилди.



Учрашувда бу йил Сербияда ўтадиган жаҳон чемпионатига тайёргарлик ҳам алоҳида кўриб чиқилди. Федерация мутасаддиларининг сўзига кўра, жамоамиз дунё биринчилигидан аввал сўнгги йиғинни Тошкентда Куба билан ўтказади ва шу билан Сербияга йўл олади.


Шунингдек, бугун кун давомида МОҚ раҳбари билан камондан отиш, стол тенниси, чим устида хоккей федерациялари, Қўмита раисининг ўринбосари Шерзод Ташматов билан регби, баскетбол каби Токио-2020 Олимпиадасига йўлланма ололмаган федерацияларнинг фаолияти муҳокама қилинди. Йўл қўйилган хатолар кўриб чиқилиб, янги стратегия ҳақида фикр алмашилди. Унга кўра, аксарият федерациялар хорижлик мураббийлар билан Париж-2024 Олимпиадасига тайёргарлик кўриш режасини маъқуллади. Ўз навбатида, МОҚ раҳбарияти бу борада барча ёрдамни кўрсатишга тайёр эканини билдириб, бунинг учун аниқ режа билан ишлаш кераклигини таъкидлади.






Рейтинг:    

Фикрлар

+1   
24 сен 17:54:59
♥♥♥ UZB BOXING CHEMPION ♥♥♥
"Ob havoning noqulay kelganligi sababli" xaxaxaaa ???????????? pazor Tulqin aka buyogi bollada ayb yuq hamma ayb to'pda bo'lyabtiku aka sastavda 4 ta judaham slabi bollarni olib kettiyiz buni uzingizham yaxshi bilasiz yorvoradigan bollar bor edi buniham bilasiz essizzz
   
24 сен 22:14:44
Nuriddin 77
Rio 2016 da termani ōzagini Rustam Saidov tuzgan afsuskiy mafiyachalarga uni chestniyligi yoqmadi.Tōlqin shu ketishda termani kōtiga tiqmasa bōldi
   
24 сен 20:20:27
A
Raxmatli Hojiboy Tojiboyev bilib aytgan ekan????xaliyam bu murabiylani baxtiga Boxodir medal oldi ate babr pazor bub keldi bu wou beznes baksyor murabiylarimiz uyalila
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг