UZ

Сўнгги янгиликлар

21:09Мутлақ жаҳон чемпиони Наоя Иноуэ ҳамда даъвогар Луис Нери тарозига чиқди 0 20:38"Атлетико" афсонаси Мадридда қоладими? 0 20:17Сауль Альварес гонорарининг катта миқдорини Ғазо аҳолисига хайрия қилади 0 19:5622 ёшли Свёнтек тўққизинчи WTA 1000 бош совринини қўлга киритди. Фақат икки теннисчида ундан кўпроқ титул бор 1 19:35Тўрт дзюдочимиздан уч нафари Goygol Cadet European Cup шоҳсупасига кўтарилди 0 19:14Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин 0 18:32Олимжон Назаров рақибини нокаутга учратди, Абдурасул Исмоилов жангида дуранг қайд этилди 0 18:11Канелонинг Мунгияга қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 17:50"Кальяри" ўз уйида 10 киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди 0 17:29Эркин курашчимиз Нодиржон Сафаров ММАда дебют қилди 0 17:08Мераб Двалишвили ўз жангини тасдиқлади. Сана ва манзил маълум 0 16:47Мадрид "Мастерс". Жуфтлик турнирида бош соврин соҳиблари маълум 0 16:26"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш 0 16:05Чироқчида белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказиляпти + ФОТО 0 15:44Нокаутли ғалабалар бўйича UFC рекорчиси фаолиятини якунлади 1

26 авг 11:59
Янгиликлар

Гимнастика, Токио-2020

"Болам касаллигида ва шу сафар". Оксана Чусовитина йиғлаган дамлари ҳақида гапирди

Ўзбек спорти афсонаси Оксана Чусовитина ўз интервьюсида икки маротаба йиғлагани ҳақида гапирди.

- Миллий олимпия қўмитасининг байроқдорни ўзгартириш қароридан сўнг сиз "мотивацияни ўлдиришди" дея муносабат билдирдингиз. Профессионал спортчи учун мотивация нима? Бу нималарда акс этади?

- Спортчининг мотивацияси... Буни тушунтириб бера олмайман, буларнинг барчаси ич-ичимда рўй берди. 

Мен позитив инсонман, доимо қандайдир ёмон нарсадан ҳам яхшилик излаб, ўзимни хотиржам қиламан. Ҳаётимда икки маротаба йиғлаганман: Биринчиси болам касал эканлигида (2001 йилда Оксананинг икки ёшли боласида леймия касаллиги аниқланган - таҳр.) ва шу сафар. Ўша пайт жуда оғир бўлди. Ўзимни мусобақага тайёрлаш учун ўзим билан гаплашдим, аммо келиша олмадим. Агар бу нарса аввалроқ рўй берганида балки хотиржамроқ бўлардим, аммо мусобақага бир кун қолганида...

Мен мусобақага чиққанимда ўзим билан бирга бўладиган "олов", энергия йўқ эди. Худди унга сув қуйиб юборишганди. Тутамоқда, лекин олов ёниб кетмаслигини тушунасан. Шунда барчаси афсусланарли эканлигини тушундим, аммо, шундай бўлиши керак экан", - дея Чусовитинанинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Anhor.uz сайти

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг