UZ

Сўнгги янгиликлар

11:15"Байер" раҳбарияти футболчиларга чемпионлик узуклари тақдим этди + ФОТО 0 10:54Усик Тайсон Фьюрининг реванш ҳақидаги сўровига 4 та сўз билан жавоб берди 0 10:33Усик — Фьюри жангининг ҳакамлар ҳужжатидан кўчирма + ФОТО 0 10:12UFC Fight Night 241 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 09:51МЛС. Сўнгги дақиқаларда киритилган гол "Интер Майами"ни пешқадамга айлантирди 0 09:30Тайсон Фьюри: "Мен бу жангда ютқазмадим" 1 09:09UFC Fight Night 241 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 08:48Париж-2024 Олимпиадасида стол теннисчиларимиздан ҳеч ким бўлмайди 0 08:27Суперлига. Бугун Наманганда водий дербиси бўлиб ўтади 0 08:06Рим WTA 1000 турнири бош соврини кимга насиб этди? 0 07:45UFC Fight Night 241 турнирининг марказий жанги тўлиқ 5 раунд давом этди 0 07:24Бугун Жаҳон чемпионатининг илк куни 5 нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз 0 07:03"Байер" мавсум стартидан бери 51 та мағлубиятсиз ўйин ўтказди. Олдинда иккита учрашув қолди 0 00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0

06 апр 07:22
Янгиликлар

Шахмат

Бош вазир ўринбосари Халқаро шахмат федерацияси президенти билан учрашди

Теглар :  ШахматФИДЕ
Халқаро шахмат федерацияси (ФИДE) президенти Аркадий Дворкович Ўзбекистонга ташриф буюрди.
Ташриф доирасида фахрий меҳмон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасида бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, мамлакат шахмат федерацияси раиси Азиз Абдуҳакимов билан учрашди.


Учрашувда Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазири ўринбосари Авазжон Каримов ҳамда Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимовлар ҳам иштирок этди.

Самимий руҳда ўтган учрашувда А.Абдухакимов сўнгги йилларда мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортга, хусусан шахматга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги, бунинг натижасида Ватанимиз спортчилари халқаро майдонларда юксак натижалар қайд этиб келаётганлигини мамнуният билан таъкидлади.

Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори билан Ўзбекистонда шахматни ривожлантиришнинг ўзига хос механизми яратилганлиги, натижада яқин келажакда мамлакатимиз дунёда шахмати ривожланган давлатлар қаторидан жой олишга интилаётганлигини ҳам айтиб ўтди.

ФИДE президенти Аркадий Дворкович юртимизда шахматни ривожлантиришга қаратилган эътибордан мумнун эканлигини таъкидлаб, ёш шахматчиларимизнинг халқаро майдонларда қозониб келаётган ғалабаларини эътироф этди. Қолаверса, иқтидорли ёш гроссмейстерлар ёрдамида Ўзбекистон яқин келажакда янада ёрқин ғалабаларни қўлга киритишига ишонишини билдирди.

Шунингдек, мамлакатимизда шахматни ривожлантириш борасида ФИДE томони Ўзбекистон шахмат федерацияси билан амалий ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини маълум қилди.

Учрашув якунида томонлар ўзаро совғалар алмашди.

Таъкидлаш жоиз, бугун Тошкентдаги «Ўзекспомарказ» Миллий кўргазмалар марказида илк бор «ИННОПРОМ. Ўзбекистонда катта саноат ҳафталиги» халқаро саноат кўргазмаси ўз ишини бошлади. Россия Федерациясининг «Сколково» жамғармаси раиси Аркадий Дворкович юртимизга ташриффи давомида ушбу тадбирда ҳам иштирок этди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг