UZ

Сўнгги янгиликлар

08:48Париж-2024 Олимпиадасида стол теннисчиларимиздан ҳеч ким бўлмайди 0 08:27Суперлига. Бугун Наманганда водий дербиси бўлиб ўтади 0 08:06Рим WTA 1000 турнири бош соврини кимга насиб этди? 0 07:45UFC Fight Night 241 турнирининг марказий жанги тўлиқ 5 раунд давом этди 0 07:24Бугун Жаҳон чемпионатининг илк куни 5 нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз 0 07:03"Байер" мавсум стартидан бери 51 та мағлубиятсиз ўйин ўтказди. Олдинда иккита учрашув қолди 0 00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 3 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0

09 ноя 06:41
Янгиликлар

Бошқалар

Британиянинг «The Telegraph» нашри Ўзбекистон Президентининг соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ташаббуси ҳақида ёзди

Буюк Британиянинг етакчи газеталаридан бири - «The Telegraph»да «Ўзбекистонда фуқаролар кунига беш миль йўл юрсалар, уларга ҳақ тўланади» сарлавҳали мақола чоп этилди.

«Дунё» АА хабар беришича, мақола нашрнинг Марказий Осиё бўйича мухбири Жеймс Килнер томонидан ёзилган.

Материалда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш бўйича янги ҳаракатни яратиш ташаббуси ҳақида сўз юритилган.

Муаллиф пиёда юришни рағбатлантириш, айниқса, кунига 10 минг қадам босиш ғоясини мамнуният билан қўллаб-қувватлаган. У ўзбек ошхонаси ўзининг ажойиб хусусиятлари, жумладан, бетакрор палов ва сомса билан машҳурлигини таъкидлар экан, ушбу таомлар кучли калорияли бўлгани сабабли овқатланишдан кейин, албатта, жисмоний машқлар, хусусан пиёда юриш ва кечки сайр инсон соғлиғи учун фойдадан холи эмаслигини қайд этади.

Жеймс Килнерга кўра, давлатимиз раҳбари аҳоли саломатлиги ҳақида ғамхўрлик қилиб, ушбу ғояни илгари сурди. Бу коронавирус тарқалиши пайтида жуда долзарб ва ўзбекистонликлар орасида янги фитнес-тренднинг бошланиши бўлди.

Муаллиф Президент Шавкат Мирзиёев одамларни туз, шакар ва ёғ миқдори юқори бўлган таомлар, шунингдек, хамирли овқатлар, ширинликлар ва нон маҳсулотлари истеъмолини камайтиришга чақирганини таъкидлайди. Президент аҳоли ўртасида тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзини ҳар томонлама тарғиб қилиш ва спорт марказлари сонини кўпайтириш ташаббусини илгари сурди.

«The Telegraph» - Буюк Британияда 1855 йилдан буён нашр этилаётган кундалик миллий газетадир. Босма нашр ҳар куни 318 минг нусхада чоп этилмоқда. Газета Буюк Британия ва хорижий мамлакатларда тарқатилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг