UZ

Сўнгги янгиликлар

08:01Реванш фурсати етди. Бугун Олимпиада йўлидаги Ўзбекистон - Саудия Арабистони ўйини бўлиб ўтади 0 07:40Бугун Конор Макгрегорнинг спарринг шериги Баҳромжон Рўзиев Қозоғистонда жанг қилади 0 07:19Хоккей. Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Осиё ва Океания кубоги 2-турида Малайзияга 1 кам 30 та гол урди 0 03:47Расман. UFC Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангини тасдиқлади + ПОСТЕР 0 20:18Расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди 0 19:57Навбатдаги бокс - ММА тўқнашуви? Райан Гарсия ва Шон О'Мэлли жанги учун музокаралар бошланди 0 19:36Кроуфорднинг мураббийи Мадримовни Головкин билан таққослади 0 19:15Махачев орзусидаги жангни айтди 0 18:54Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 18:32Кроуфорд Мадримов ҳақида: "У оёқда жуда яхши ишлайди" 0 18:11Новак Жокович Париж Олимпиадасидаги чемпионлик ҳақида гапирди 0 17:50Ислам Махачев Арман Царукянининг "сирларини" фош қилди 0 17:28Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди 0 17:07Зубайра Тухугов UFCдан ҳайдалиши сабабини айтди 0 16:46Рафаэль Надалнинг "Ролан Гаррос"да иштирок этиши сўроқ остида 0

03 дек 15:25
Янгиликлар

Футбол

Бугун “Эл Классико”. “Барселона” - “Реал”

Бугун Каталониядаги “Ноу Камп” стадионида “Барселона” ва “Реал” ўртасидаги баҳс бўлиб ўтади.

Иккала жамоа шу пайтгача 231 марта расмий ўйинларда тўқнаш келишган. “Реал” 93 бор зафар қучган, 48та ўйинда ғолибни аниқлашнинг имкони бўлмаган. 90 марта “Барселона”нинг қўли баланд келган .

“Қироллик клуби” 391та гол урган, “кўканорранглилар” ҳисобида 379та гол мавжуд.

Примера доирасида 172та “Эл Классико” бўлиб ўтган. 72 марта “Реал”, 68 марта “Барса” ютган. 32 бор дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида “қаймоқранглилар” олдинда: 280-273.

Бугунги баҳсни Карлос Клос Гомес бошқариб боради.  Клос Гомес “Барселона”нинг 20та ўйинида ишлаган. Уларнинг 17тасида Каталония клуби ғолиб бўлган ва 3 марта дуранг ўйнаган.


“Реал Мадрид” иштирокидаги 27та ўйинда Клос Гомес бош ҳакам бўлган: “Қироллик клуби” 18та ғалаба қайд этишган ва 5 марта дуранг ўйнашган. Қолган 4 учрашувда имконият бой берилган.

Карлос Клос Гомес илк бор Испания чемпионати доирасидаги Классикода ишлайди. Олдин бу ҳакам “Барселона” ва “Реал” ўртасидаги кубок баҳсларида ишлаган.

2012 йил Испания Суперкубоги биринчи ўйини доирасидаги баҳсда Каталония клуби 3-2 ҳисобида зафар қучган. Ўша йил Испания Қирол Кубоги ярим финалида 1-1 ҳисоби қайд этилган.


Испания чемпионати. 14-тур

БАРСЕЛОНА - РЕАЛ МАДРИД

3 декабрь. Барселона. “Камп Ноу” стадиони. 20:15.

Ҳакам - Карлос Клос Гомес (Сарагоса).

Тахминий таркиблар

“Барселона”: тер Штеген - Серхи Роберто, Матье, Маскерано, Альба - Ракитич, Бускетс, Арда Туран - Месси, Суарес, Неймар

“Реал”: Навас - Карвахаль, Пепе, Рамос, Марсело - Модрич, Ковачич, Иско - Васкес, Роналду - Бензема.


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг