UZ

Сўнгги янгиликлар

11:15"Байер" раҳбарияти футболчиларга чемпионлик узуклари тақдим этди + ФОТО 0 10:54Усик Тайсон Фьюрининг реванш ҳақидаги сўровига 4 та сўз билан жавоб берди 0 10:33Усик — Фьюри жангининг ҳакамлар ҳужжатидан кўчирма + ФОТО 0 10:12UFC Fight Night 241 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 09:51МЛС. Сўнгги дақиқаларда киритилган гол "Интер Майами"ни пешқадамга айлантирди 0 09:30Тайсон Фьюри: "Мен бу жангда ютқазмадим" 1 09:09UFC Fight Night 241 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 08:48Париж-2024 Олимпиадасида стол теннисчиларимиздан ҳеч ким бўлмайди 0 08:27Суперлига. Бугун Наманганда водий дербиси бўлиб ўтади 0 08:06Рим WTA 1000 турнири бош соврини кимга насиб этди? 0 07:45UFC Fight Night 241 турнирининг марказий жанги тўлиқ 5 раунд давом этди 0 07:24Бугун Жаҳон чемпионатининг илк куни 5 нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз 0 07:03"Байер" мавсум стартидан бери 51 та мағлубиятсиз ўйин ўтказди. Олдинда иккита учрашув қолди 0 00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0

28 май 09:30
Янгиликлар

От Спорти

Чавандозларимиз Қозоғистонда ҳам ғолибона одимлашмоқда

Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида от спортининг конкур йўналиши бўйича Евросиё лигасининг Миллатлар кубоги баҳслари бўлиб ўтмоқда.

9 мамлакат вакиллари иштирокидаги мусобақанинг бугунги беллашувлари терма жамоамиз учун муваффақиятли якунланди. 140 см баландликда ўтказилган дастурда “Жорди” лақабли тулпорда иштирок этган Умид Комилов энг яхши натижани қайд этиб, олтин медалга сазовор бўлди. 

Янада аҳамиятлиси, икки кунлик беллашувлардан сўнг “Евросиё лигасининг Миллатлар кубоги-2022” мусобақасида рақибларини катта тафовут билан ортда қолдирган терма жамоамиз якуний ҳисобидаги етакчиликни расмийлаштирди ва бош соврин билан тақдирланди.

Маълумот учун, мусобақанинг бу йилги баҳсларида жамоамиз таркибида Бекзод Қурбонов, Нуржан Туякбаев, Хуршидбек Алимжонов ва Умид Комилов бетакрор чиқишлари билан ғалабага муносиб ҳисса қўшишди. Ушбу муваффақият жамоамизга қаторасига иккинчи марта жорий йил сентябрь ойида Барселонада ўтадиган Миллатлар кубогининг финал босқичига йўл очди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг