UZ

Сўнгги янгиликлар

19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0 15:48Хабаровск. Тўрт нафар боксчимизнинг барчасида ғалаба 0 15:25"Арсенал" бўйи деярли 2 метрли ҳужумчи учун 80 миллион евро тўлашга тайёр 0 15:04Самарқандда триатлон ва пара триатлон бўйича Жаҳон кубоги бошланмоқда 0

21 июн 16:11
Янгиликлар

Волейбол

Чироқчида спорт беллашувлари ўтказилмоқда

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидаги 1-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактабида вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими билан ҳамкорликда волейбол бўйича мусобақа ташкил этилди.

Мазкур мусобақада ўнта жамоадан иборат бўлган 80 нафар қизлар иштирок этди. Муросасиз баҳсларга бой бўлган беллашувларнинг якунида кучли учликдан жой олган жамоалар туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамда 1-болалар-ўсмирлар спорт мактаби томонидан эсдалик совғалари билан мукофотланишди.  

Шу куни ҳамкорлик доирасида ушбу спорт мактабида нафис спорт тури саналган бадиий гимнастика бўйича ҳам беллашувлар бўлиб ўтди. Мусобақада 75 нафар қизлар иштирок этиб, бор маҳоратларини ишга солишди. Ғолиб спортчи-қизларга беллашувлар ташкилотчилари томонидан диплом ва эсдалик совғалари тақдим этилди.

Шунингдек, “26 июнь - Халқаро гиёҳвандликка қарши курашиш куни” муносабати билан 20 июнь куни мазкур спорт мактабида дзюдо бўйича 2005-2010 йилларда туғилган ўғил болалар ўртасида “Биз гиёҳвандликка қаршимиз” шиори остида БЎСМ биринчилиги бўлиб ўтди. 90 нафар ёш дзюдочилар иштирок этган биринчиликнинг якунида ғолиб ва совриндорлар 1-БЎСМ ҳамда туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими томонидан муносиб тақдирланди.

- Ёзги таътил мавсуми бўлишига қарамай, ўғил-қизларимизнинг беллашувларда иштирок этиш иштиёқи юқори эканлиги қувонарли ҳол, - деди 1-БЎСМ директори Фарҳод Жуманов. - Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббуснинг ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилган ушбу мусобақалар ҳам хотин-қизлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни оммалашишига хизмат қилиши ва бўш вақтларини мазмунли ўтишида хизмат қилиши бор гап. Қолаверса, волейбол, дзюдо ва бадиий гимнастика бўйича туман терма жамоаларига муносиб бўлган ёшларни саралашда яна бир имкон бўлди. Спорт турлари бўйича беллашувлар давом этади. 

Жаҳон Эргашев, Қашқадарё вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи ўринбосари 

Илҳом РАҲМОНОВ, ўз мухбиримиз   

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг