UZ

Сўнгги янгиликлар

08:48Париж-2024 Олимпиадасида стол теннисчиларимиздан ҳеч ким бўлмайди 0 08:27Суперлига. Бугун Наманганда водий дербиси бўлиб ўтади 0 08:06Рим WTA 1000 турнири бош соврини кимга насиб этди? 0 07:45UFC Fight Night 241 турнирининг марказий жанги тўлиқ 5 раунд давом этди 0 07:24Бугун Жаҳон чемпионатининг илк куни 5 нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз 0 07:03"Байер" мавсум стартидан бери 51 та мағлубиятсиз ўйин ўтказди. Олдинда иккита учрашув қолди 0 00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 3 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0

13 сен 12:59
Янгиликлар

Футбол

Coca-Cola Суперлигаси. Бугун 19-тур бошланади

Бугун Coca-Cola Суперлигасида 19-турнинг дастлабки икки учрашуви бўлиб ўтади.

Иккинчи даврани ажойиб тарзда бошлаган "Сўғдиёна" мусобақа жадвалининг сўнгги поғоналаридан бирини эгаллаб турган "Андижон" меҳмони бўлади.

Ўзаро ўйинлар тарихига мурожаат қилсак 39та учрашувнинг 16тасида "Сўғдиёна" 3 очкога эга чиққан. Худди шунча баҳсда "Андижон" ғолиб бўлган. Қолган етти учрашувда ғолиб аниқланмаган. Биринчи даврада Жиззахда ўтган учрашувда 2:1 ҳисобида "Сўғдиёна" ғалаба қозонган эди.

Улуғбек Бақоев бошчилигидаги "Сўғдиёна" иккинчи даврадаги бешта ўйинда умуман ютқазгани йўқ (4 ғалаба, 1 дуранг). "Андижон" эса охирги икки турда икки марта мағлуб бўлди.

“Андижон” – “Сўғдиёна”

13 сентябрь 2019 йил. Андижон, "Соғлом Авлод" стадиони. 18:00

Ҳакамлар: Зокир Қодиров, Руслан Самандаров, Расулжон Фозилов, Иброҳим Исмоилов

Чемпионат аутсайдери "Бухоро" ўз майдонида чемпионат дебютанти "Сурхон"ни қабул қилади. Бу клублар Ўзбекистон чемпионатида 25 марта тўқнаш келишган. Катта устунлик "Бухоро" томонида - 15 ғалаба. Олти бор "Сурхон" 3 очкога эга чиққан ва 4 марта дуранг кузатилган.

Биринчи даврада Термизда ўтган ўзаро ўйинда "Сурхон" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. "Бухоро" Суперлигада ўз майдонидаги охирги 3та ўйинда ҳеч кимга ютқазгани йўқ (бир ғалаба ва икки дуранг). "Сурхон" эса аксинча сафардаги сўнгги 4та учрашувнинг барчасида мағлубият аламини тотиб кўрди.

Ўтган турда иккала жамоа ҳам гол ўтказмасдан ғалабага эришди. "Сурхон" ўз уйида "Қизилқум"ни 2:0 ҳисобида таслим қилган бўлса, "Бухоро" Самарқандда "Динамо"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди.

Маълумот учун, ортда қолган 18та турда Суперлигада энг кўп кам гол урган гол - "Бухоро" (12та).

“Бухоро” – “Сурхон”

13 сентябрь 2019 йил. Бухоро, "Бухоро" стадиони. 18:30

Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Шохрух Аъзамов, Исхақ Ибрагимов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг