UZ

Сўнгги янгиликлар

15:04Самарқандда триатлон ва пара триатлон бўйича Жаҳон кубоги бошланмоқда 0 15:04Мераб Двалишвили таксида автофалокатга учради + ФОТО 0 14:43Альдо UFC билан шартномасини узайтириши мумкин 0 14:22Халеп Париж турниридаги учрашувини якунига етказа олмади 0 14:01Евро-2024 учун илк терма жамоа якуний таркибини эълон қилди 0 13:40Олимпиада олтини ёки мутлақ чемпионлик? Усик учун қайси бири муҳим? 0 13:19Зверев Рим "Мастерс" 1/2 финалига чиқди 0 12:58Бугун "Элорда Кубоги"да 1/2 финал жанглари ўтказилади, рингга чиқадиганлар орасида Олимпиада лицензиантимиз ҳам бор 0 12:37Франция клуби тарихида илк бор ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритди 0 12:16Спортчилар ижтимоий тармоқларда (соғинганлар учун) 0 11:55Бугун Хабаровскдаги турнирда 4 нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 11:34Даниэль Коллинз Азаренкодан устун келди 0 11:13Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади 0 10:52Чимаевнинг дўсти Майк Тайсон билан бир оқшомда жанг қилади + ПОСТЕР 0 10:31Беш нафар боксчимиз “Элорда кубоги” 1/2 финалида! 0

04 ноя 21:50
Янгиликлар

Дзюдо

Диёрада олтин, Ситада бронза. Ўзбекистон нечанчи ўринда? (ФОТО)

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида ўтказилаётган "Катта Дубулға" туркумига кирувчи турнирнинг биринчи кунги баҳслари якунланди.

Қувонарлиси, бугунги беллашувлар Ўзбекистон терма жамоаси учун омадли келди. -52 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Диёра Келдиёрова финалда мўғулистонлик Сосорбарам Лҳагвасуренни мағлубиятга учратиб, Боку "Катта Дубулға" турнири олтин медали ҳамда қимматли 1000 рейтинг очкосини қўлга киритди.  

Диёра 1/2 финалда Олимпия ўйинлари совриндори, италиялик Одетте Гюффридани қўшимча дақиқалардаги вазари баҳоси эвазига мағлубиятга учратган эди. Бугунги 1000 рейтинг очкосининг тенг ярми Париж-2024 Олимпиадаси учун қўшилади. 

Ушбу вазндаги иккинчи дзюдочимиз Сита Кадамбаева эса польшалик Александра Калетани иппон баҳоси эвазига мағлубиятга учратиб, Боку "Катта Дубулға" турнирининг бронза медали ва 500 рейтинг очкосини расмийлаштирди. 

Афсуски, -60 кг вазнда татамига чиққан Кемран Нуриллаев бронза медали учун кечган муросасиз беллашувда мўғулистонлик Тсогт-Очир Бямбажавга ютқазиб қўйди. Бешинчи ўрин билан кифояланган Нуриллаев 360 рейтинг очкосига эга бўлди. 

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси биринчи кунги баҳслар якунига кўра 1 та олтин, 1 та бронза медали билан 61 давлат орасида 2-ўринни эгаллаб турибди. Биздан битта кўп бронза медали жамғарган Озарбайжон терма жамоаси пешқадамликни ўз қўлига олди. 

Биринчи кунги беллашувларда Франция, Молдова ва Канада терма жамоалари 1 тадан олтин медални қўлга киритишди.    

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг