UZ

Сўнгги янгиликлар

19:06IJF бош директори билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди 0 18:46Кормье Топурияни танқид қилди 0 18:25Левандовски Это'Oнинг 2005 йилги натижасини такрорлади 0 18:02Порье чемпионлик жангига ким билан тайёрланаётганини кўрсатди (ФОТО) 0 17:40Энди Руис: "Жошуа кучли жангчилар билан уришмайди" 0 17:17Тайсон Пол билан жангга қандай тайёргарлик кўраётганини айтди 0 16:38Чемпионлар лигаси. "Бавария" - "Реал" ва "Боруссия" - ПСЖ. Тахминий таркиблар 0 16:16Промоутер Жошуанинг навбатдаги жанги ҳақида гапирди 0 15:54Футболчиларимизнинг муваффақиятидан сўнг Париж Олимпиадасидаги лицензияларимиз сони қанчага етди? 0 15:31"Нокаутларга рухсат" - Тайсон ва Пол ўртасидаги жанг қоидалари маълум қилинди 0 15:10Роналдо "Крузейро"ни сотади 0 14:48Шон Портер Кроуфорд - Мадримов жанги учун тахминини айтди 0 14:25Мадрид. Арина Соболенко Коллинзнинг 15 та ўйинлик ғалабали серияcини тўхтатди 0 14:01Илия Топурия UFC 305 турнирида Алекс Волкановски билан жанг қилишдан бош тортди 0 13:40Абдуқодир Ҳусанов бугун Францияга жўнаб кетади 0

19 апр 08:23
Янгиликлар

Енгил атлетика

Дуатлон бўйича Ўзбекистон кубоги профессионал ва ҳаваскорларни ўзида жамлади

Пойтахтимизнинг марказий кўчаларидан бирида дуатлон бўйича Ўзбекистон кубоги бўлиб ўтди.

Унда ҳаваскор ва профессионал спортчилар ўзаро баҳс олиб боришди.

Юртимизда оммавий спорт тарғиботини янада кучайтириш йўлида ташкил этилаётган мазкур мусобақа бир қатор ёш тоифаларида ҳаваскор ва профессионал спортчилар иштирокида ўтказилди. Ҳозирда сузиш беллашувларини ўтказиш спортчиларнинг саломатлиги учун бироз хавфли бўлгани учун атлетлар югуриш ва велопойга бўйича куч синашишди.

Мусобақада юртимизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган 100 нафардан ортиқ спортчилар иштирок этишди. Тантанали тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби, Ўзбекистон триатлон федерацияси раиси Виктор Маҳмудов, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раиси Рустам Шоабдураҳмонов ва Бош котиб Ойбек Касимов иштирок этиб, мамлакатимизда спорт тарғиботи йўлида ўз ҳиссасини қўшиб келаётган барча қатнашчиларга самимий миннатдорчилик билдиришди.

Якунда мусобақа ғолиб ва совриндорлари муносиб тақдирланишди. Таъкидлаш жоиз, бу каби мусобақаларнинг ташкил этилиши ёшларнинг спортга бўлган қизиқиш ва меҳрларини янада кўпайтириш йўлида муҳим аҳамиятга эга.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг