UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Бу қизиқ. "Сити" дарвозабони беш йилда иккита ўйинда майдонга тушди, лекин клуб уни қўйиб юбормайди 0 19:45Шарофиддин Болтабоев жаҳон чемпионатини кучли бешликда якунлади 0 19:37Теофимо Лопес июнь ойида камарини ҳимоя қилади + ПОСТЕР 0 19:16Хейни Гарсия билан жанг натижасини бекор қилдирмоқчи 0 18:55Ислам Махачевни жангга Хабиб Нурмагомедов тайёрлаяпти 0 18:34"Марсель" жамоасининг уч футболчиси ўққа тутилди 0 18:13Собиқ UFC жангчиси автоҳалокат оқибатида вафот этди 0 17:57Нигина Абдураимованинг "Ролан Гаррос" саралашидаги учрашувида мўъжиза рўй бермади 0 17:52"Ҳумо" "Арлан" жамоасини Қозоғистон чемпионига айлантирган мутахассисни бош мураббий сифатида эълон қилди 0 17:31"Фьюри реваншда Усикни мағлуб этиши мумкин" - собиқ чемпион 0 17:10Тухель "Бавария"дан кетгани учун яхшигина товон пули олади 0 17:06Шарофиддин Болтабоев кечки дастурда жаҳон чемпионати медали учун татамига чиқади 0 16:49UFC Ар-Риёд. Турнирда Нурмагомедов ўрнига афғонистонлик жангчи октагонга чиқади 0 16:28Кикбоксчиларимиз Жаҳон кубогида 45 та медалга эга чиқишди 0 16:07Леннокс Льюис Фьюрининг жамоасини танқид қилди 0

02 апр 08:02
Янгиликлар

Бошқалар

Дуатлон бўйича профессионал ва ҳаваскорлар ўртасида Ўзбекистон очиқ кубоги мусобақаси ўтказилади

Теглар :  Дуатлон
Сўнги йилларда мамлакатимизда жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш йўлида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Бунинг замирида эса кўплаб спорт турлари бўйича жаҳон ва Осиё чемпионлари етишиб чиқмоқда. Спортчилар бундай натижаларни қайд этишида албатта Ҳукуматимиз томонидан жисмоний тарбия ва оммавий спортга берилаётган эътибор алоҳида ўрин тутади. 

Бу йўлда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони эса дастури амал бўлиб хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги баёнига мувофиқ, жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш учун зарур шароитларни яратиш, Ўзбекистон аҳолисини соғлом турмуш тарзига, шу жумладан ўсиб келаётган авлодни триатлон каби спортнинг фаол турларига жалб қилиш мақсадида жорий йилнинг 18 апрель куни пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманидаги «Анҳор-локомотив» парки ва Транспорт вазирлиги ҳудудида ва унинг атрофидаги ҳудудда, дуатлон бўйича ҳаваскорлар ва профессионаллар ўртасида Ўзбекистон очиқ кубогининг биринчи босқичини ўтказиш режалаштирилган.

Кеча Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида ушбу мусобақани юқори савияда ўтказиш бўйича олиб борилаётган ишлар ва ҳал қилиниши лозим бўлган масалалар юзасидан ишчи гуруҳ йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни ишчи гуруҳ раиси сифатида Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов олиб борди.

Шунингдек, йиғилишда турли вазирлик ва идоралар ходимлари ҳамда Ўзбекистон Триатлон федерацияси мутасаддилари иштирок этди.

Унда бўлажак мусобақага ҳар галгидан ҳам юқори ва сифатли тайёргарлик кўриш ҳар бир йўналиш бўйича яъни йўл ҳаракати ҳажвсизлиги, тиббиёт ва бошқа соҳалар бўйича ҳам мутасаддиларига топшириқлар берилди. Йиғилиш якунида ишчи гуруҳ вакиллари ушбу мусобақани бир ёқадан бош чиқарган ҳолда, ҳамжиҳатлик билан ўтказишга келишиб олишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг