UZ

Сўнгги янгиликлар

19:06IJF бош директори билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди 0 18:46Кормье Топурияни танқид қилди 0 18:25Левандовски Это'Oнинг 2005 йилги натижасини такрорлади 0 18:02Порье чемпионлик жангига ким билан тайёрланаётганини кўрсатди (ФОТО) 0 17:40Энди Руис: "Жошуа кучли жангчилар билан уришмайди" 0 17:17Тайсон Пол билан жангга қандай тайёргарлик кўраётганини айтди 0 16:38Чемпионлар лигаси. "Бавария" - "Реал" ва "Боруссия" - ПСЖ. Тахминий таркиблар 0 16:16Промоутер Жошуанинг навбатдаги жанги ҳақида гапирди 0 15:54Футболчиларимизнинг муваффақиятидан сўнг Париж Олимпиадасидаги лицензияларимиз сони қанчага етди? 0 15:31"Нокаутларга рухсат" - Тайсон ва Пол ўртасидаги жанг қоидалари маълум қилинди 0 15:10Роналдо "Крузейро"ни сотади 0 14:48Шон Портер Кроуфорд - Мадримов жанги учун тахминини айтди 0 14:25Мадрид. Арина Соболенко Коллинзнинг 15 та ўйинлик ғалабали серияcини тўхтатди 0 14:01Илия Топурия UFC 305 турнирида Алекс Волкановски билан жанг қилишдан бош тортди 0 13:40Абдуқодир Ҳусанов бугун Францияга жўнаб кетади 0

04 май 08:59
Янгиликлар

Енгил атлетика

Енгил атлетикачиларимиз Туркиядаги халқаро турнирда иштирок этишди

Туркиянинг Мерсин шаҳрида енгил атлетика бўйича навбатдаги халқаро мусобақа бўлиб ўтди.

Унда иштирок этган терма жамоамизнинг бир қатор етакчи вакиллари ғалаба қозониш баробарида жаҳон рейтингидаги поғоналарини ҳам мустаҳкамлаб оладиган бўлишди.

Кўпкурашчимиз Екатерина Воронина мусобақада 6153 очко жамғаришга муваффақ бўлди. Бу билан ҳамюртимиз 28 апрель куни хитойлик Нин Шульц қайд этган Осиё қитъаси учун мавсумнинг энг яхши натижасини такрорлади.

Токио-2020 нормативи сари яқинлашиб келаётган Сафина Садуллаева бу турнирда 1.90 метр баландликни забт этди. Бу Сафина учун Олимпиада нормативлари қабул қилинадиган мавсум қайта бошлангандан бери бешинчи старт бўлди. Барча турнирларда муваффақиятли иштирок этаётган юртдошимиз пайшанба куни эълон қилинадиган янги жаҳон рейтингида кучлилар қаторидан жой олиши, шубҳасиз.

Яна бир атлетимиз Дарья Резниченко узунликка сакраш секторида 6.58 метр билан билан ғалаба қозонди. Бу Дарья учун мавсумдаги энг яхши кўрсаткич ҳисобланади. Бу борада қитъадошларимиз орасида фақатгина хитойлик спортчига (6.65 метр) имконият бой берилмоқда.

Шунингдек, турнир давомида Надия Дусанова (баландликка сакраш) 1.79 метр, босқон улоқтиришда Зарина Носиржонова 62.44 метр ва уч ҳатлаб сакрашда Иван Денисов 15.41 метр кўрсаткич билан мусобақани якунлашди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг