UZ

Сўнгги янгиликлар

19:06IJF бош директори билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди 0 18:46Кормье Топурияни танқид қилди 0 18:25Левандовски Это'Oнинг 2005 йилги натижасини такрорлади 0 18:02Порье чемпионлик жангига ким билан тайёрланаётганини кўрсатди (ФОТО) 0 17:40Энди Руис: "Жошуа кучли жангчилар билан уришмайди" 0 17:17Тайсон Пол билан жангга қандай тайёргарлик кўраётганини айтди 0 16:38Чемпионлар лигаси. "Бавария" - "Реал" ва "Боруссия" - ПСЖ. Тахминий таркиблар 0 16:16Промоутер Жошуанинг навбатдаги жанги ҳақида гапирди 0 15:54Футболчиларимизнинг муваффақиятидан сўнг Париж Олимпиадасидаги лицензияларимиз сони қанчага етди? 0 15:31"Нокаутларга рухсат" - Тайсон ва Пол ўртасидаги жанг қоидалари маълум қилинди 0 15:10Роналдо "Крузейро"ни сотади 0 14:48Шон Портер Кроуфорд - Мадримов жанги учун тахминини айтди 0 14:25Мадрид. Арина Соболенко Коллинзнинг 15 та ўйинлик ғалабали серияcини тўхтатди 0 14:01Илия Топурия UFC 305 турнирида Алекс Волкановски билан жанг қилишдан бош тортди 0 13:40Абдуқодир Ҳусанов бугун Францияга жўнаб кетади 0

19 апр 09:32
Янгиликлар

Енгил атлетика

Енгил атлетикачиларимизнинг Туркиядаги старти омадли ўтди

17-18 апрель кунлари Туркиянинг Анталья шаҳрида енгил атлетика бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди.

11 давлат вакиллари қатнашган мусобақада ҳамюртларимиз муваффақиятли иштирок этишди.

Мусобақанинг биринчи кунидаёқ атлетларимиз ўз чиқишлари билан кўпчиликнинг диққат-марказида туришди. Эркаклар ўртасида узунликка сакраш баҳсида дастлабки уч ўрин юртдошларимизга насиб этди.

Жавоҳир Нориев – 7.43
Иван Денисов – 7.11
Андрей Резниченко – 7.09

Баландликка сакраш секторида эса Дмитрий Мельситов 2.06 метр натижа билан ғалаба қозонди.

Иккинчи кун дастурида уч ҳатлаб сакраш баҳсида Иван Денисов (15.19), аёллар ўртасида узунликка сакраш беллашувида эса Дарья Резниченко (6.06) энг яхши натижани қайд этишди. Ёш найза улоқтирувчимиз Зарина Носиржонова 61.89 метр билан кучли учликдан жой олган.

Яна бир қизиқарли беллашув баландликка сакраш йўналишида кузатилди. Унда терма жамоамизнинг 3 етакчилари Сафина Садуллаева (1.92), Светлана Радзивил (1.90) ҳамда Надия Дусанова (1.84) мос равишда совринли ўринларни эгалладилар. Қайд этиш жоиз, Садуллаева Токио-2020 нормативини ташкил этувчи 1.96 метр баландликни забт этишга уриниб кўрди. Бироқ мазкур ҳаракатлар омадсиз якунланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг