UZ

Сўнгги янгиликлар

10:33Усик — Фьюри жангининг ҳакамлар ҳужжатидан кўчирма + ФОТО 0 10:12UFC Fight Night 241 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 09:51МЛС. Сўнгги дақиқаларда киритилган гол "Интер Майами"ни пешқадамга айлантирди 0 09:30Тайсон Фьюри: "Мен бу жангда ютқазмадим" 1 09:09UFC Fight Night 241 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 08:48Париж-2024 Олимпиадасида стол теннисчиларимиздан ҳеч ким бўлмайди 0 08:27Суперлига. Бугун Наманганда водий дербиси бўлиб ўтади 0 08:06Рим WTA 1000 турнири бош соврини кимга насиб этди? 0 07:45UFC Fight Night 241 турнирининг марказий жанги тўлиқ 5 раунд давом этди 0 07:24Бугун Жаҳон чемпионатининг илк куни 5 нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз 0 07:03"Байер" мавсум стартидан бери 51 та мағлубиятсиз ўйин ўтказди. Олдинда иккита учрашув қолди 0 00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 3

27 июн 10:01
Янгиликлар

Футбол

Евро-2020. УЕФА VAR'нинг мусобақадаги статистикасини тақдим этди

Теглар :  УЕФАЕвро-2020VAR
УEФАнинг ҳакамлик масалалари бўйича катта офицери Роберто Розетти Европа чемпионатидаги VAR иши тўғрисида ҳисобот берди.

Гуруҳ босқичидаги 36 ўйинда 179 та баҳсли эпизод кузатилди. Ҳакамларнинг майдонда чиқарган 91,6% қарорлари тўғри бўлган. VAR ҳакамларнинг қарорларини 12 марта ўзгартирди: 6 марта офсайд ҳолати сабабли, 3 марта қоидалар бузилиши туфайли, 2 марта тўп қўл билан ўйналгани ва 1 бор тирсак ишлатилгани боис. 

"Видеоассистентлар ҳакамларнинг тўғри қарор қабул қилишида ҳал қилувчи рол ўйнашади. Рақамлар уларнинг беқиёс ҳиссаси борлигини яққол билдиради", – деди Розетти.

Бундан ташқари, турнирда офсайдни аниқлаш бўйича 21 та баҳсли ҳолат қайд этилди. VAR 6 марта ишлатилган бўлиб, ҳакамлар ҳали нотўғри қарор чиқаришмаган.

"Биз энди ўйиндан ташқари ҳолатни ўзимиз учун муаммо деб ҳисобламаймиз", – дея қўшимча қилди Розетти.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг