UZ

Сўнгги янгиликлар

13:00"Қирол қайтиши мумкин". Собиқ чемпион октагонга қайтишга шаъма қилди 0 12:39"Манчестер Сити" ёки "Арсенал". Бугун АПЛнинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади 0 12:18Конор Макгрегор машғулот лагеридаги суратларни тақдим этди + ФОТО 0 11:57Қозоғистонлик жангчи икки ўзбек ММАчисига "вызов" ташлади 0 11:36Олимпиада-2024 лицензианти Бекзод Абдураҳмонов Парижга бормаслиги мумкин 0 11:15"Байер" раҳбарияти футболчиларга чемпионлик узуклари тақдим этди + ФОТО 0 10:54Усик Тайсон Фьюрининг реванш ҳақидаги сўровига 4 та сўз билан жавоб берди 0 10:33Усик — Фьюри жангининг ҳакамлар ҳужжатидан кўчирма + ФОТО 0 10:12UFC Fight Night 241 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 09:51МЛС. Сўнгги дақиқаларда киритилган гол "Интер Майами"ни пешқадамга айлантирди 0 09:30Тайсон Фьюри: "Мен бу жангда ютқазмадим" 1 09:09UFC Fight Night 241 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 08:48Париж-2024 Олимпиадасида стол теннисчиларимиздан ҳеч ким бўлмайди 0 08:27Суперлига. Бугун Наманганда водий дербиси бўлиб ўтади 0 08:06Рим WTA 1000 турнири бош соврини кимга насиб этди? 0

09 ноя 18:18
Янгиликлар

Бокс/ММА

Фаррух Қиличев: Санжар Турсуновни чемпионатга тайёрлашда рақиб эмас, ортиқча вазн билан курашдик

Бокс бўйича Ўзбекистон чемпионатидаги финал баҳсларидан сўнг мураббий Фаррух Қиличевнинг чемпионат ҳақидаги фикрларига қизиқдик.

"Ўзбекистон чемпионатида 10 нафар ўғил бола ва 1 нафар қиз бола шогирдим билан иштирок этдик. Чемпионатдан аввал пандемия давридаги узоқ танаффус туфайли мусобақани қийин ўтади деб ўйлаган эдим. Лекин ҳаммаси кўнгилдагидек бўлди. 5 нафар шогирдим финалга қадар етиб келди. Улардан 2 таси чемпионликни қўлга киритган бўлса, 2 нафари кумуш медалга сазовор бўлди. -52 кг вазнда қизимиз Феруза Казакова ҳам кумуш медалга лойиқ деб топилди. 

Чемпионат давомида энг ёрқин жанг кўрсатган шогирдим сифатида Рўзметовни эътироф этаман. Дилшод ҳар доим рингга кўтарилганда қўрқиб турардим, чунки уни боксидан ҳамиша норози бўлганман. Биринчи марта ундан кўнглим тўлди, жангларидан қониқдим. Дилшодни ўзим учун қайта кашф қилдим. Санжар Турсуновга келадиган бўлсак, у финалда яхши жанг кўрсатди. Жанг 50х50 бўлди, лекин бу ҳаваскор бокс. Кимдир ғолиб бўлиши керак. Мадияр ҳам ўзимизнинг шогирд, кучли боксчи. Уни кейинги фаолиятига омад тилайман. Санжарни чемпионатга тайёрлаш давомида рақиб эмас, ортиқча вазн билан курашдик. Турсуновнинг ўтган йилги муваффақиятсизлигига эса қўлидаги жароҳати сабаб бўлган. Шу ўринда, қизларимизга тўхталиб ўтсам, охирги 2 йилда қизлар боксида ҳам анчагина ўсиш кузатилди. Шогирдим Феруза Казакова келажакда терма жамоадаги энг яхши аёл боксчи бўлишига ишонаман", - деди Фарруз Қиличев. 

Хуршида Абдикулова, Сарвиноз Рахмонқулова суҳбатлашди

Рейтинг:    

Фикрлар

   
10 ноя 10:01:39
Boxking
Бахтибее фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Хаммаси хаконии булиши шарт! Чемпион Саидрахимов ва у олимпиадага бориши керак! Жанг 50/50 болмади обкочма. Санжарга Бир неча бор имконият берилди у фоидалана олмади. Осие оинларида Кореяликка ютказди, Жахон чемпионатида хиндга ютказди . Булар бокс унча ривожланмаган давлатлар
Jang 10/90 buldi Saidrahimov yutdi.Sanjar prosto hech nima qilolmadi qilaolmaydiyam.shuncha imkoniyat hayf unga.Shunga qaramay Sanjarni olimpiyaga olib borishsa hayron qolmayman.Tanish bilish
   
09 ноя 22:30:26
CHELSEA2211
Termaga umuman keremas Sanjar....
   
09 ноя 21:55:08
Davron Tashkenbayev
Качонгача Санжар Турсуновни кулогидан тортасизлар!!!
   
09 ноя 20:07:00
Бахтибее
Хаммаси хаконии булиши шарт! Чемпион Саидрахимов ва у олимпиадага бориши керак! Жанг 50/50 болмади обкочма. Санжарга Бир неча бор имконият берилди у фоидалана олмади. Осие оинларида Кореяликка ютказди, Жахон чемпионатида хиндга ютказди . Булар бокс унча ривожланмаган давлатлар
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг