UZ

Сўнгги янгиликлар

18:32Олимжон Назаров рақибини нокаутга учратди, Абдурасул Исмоилов жангида дуранг қайд этилди 0 18:11Канелонинг Мунгияга қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 17:50"Кальяри" ўз уйида 10 киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди 0 17:29Эркин курашчимиз Нодиржон Сафаров ММАда дебют қилди 0 17:08Мераб Двалишвили ўз жангини тасдиқлади. Сана ва манзил маълум 0 16:47Мадрид "Мастерс". Жуфтлик турнирида бош соврин соҳиблари маълум 0 16:26"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш 0 16:05Чироқчида белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказиляпти + ФОТО 0 15:44Нокаутли ғалабалар бўйича UFC рекорчиси фаолиятини якунлади 1 15:23Диёра Келдиёрова Kodokan International марказидаги машғулот йиғинини якунлади 0 15:02"Челси" А Сериядаги ҳужумчи учун 90 млн евро ва Лукакуни таклиф қилади?! 0 14:39Бетербиев Бивол билан жанг қолдирилиши ҳақида: "Шифокорлар туриб олишди" 0 14:17Бугун Goygol Cadet European Cup турнирида яна икки ёш дзюдочимизга мухлислик қиламиз 0 13:55Бивол Бетербиев билан қодирилган жанг ҳақида фикр билдирди 0 13:31Месси фаолиятида илк бор битта ўйинда ассистлар сони бўйича пента-трик қайд этди! 0

27 фев 21:13
Янгиликлар

Бокс/ММА

Фазлиддин Ғоибназаров Ломаченко билан жанг қилишга тайёр

Рио Олимпиадаси чемпиони Фазлиддин Ғоибназаров украиналик юлдуз Василий Ломаченкога қарши рингга кўтарилишга тайёр.

"Ниятим бор. Бу яхши жанг бўларди. Умуман олганда бу катта воқелик. У билан жанг учун вазнимни 61,2 кг.га туширишга тайёрман. 

Ломаченко билан битта промоутерлик компаниясида, битта менежердамиз. Битта залда шуғулланамиз. У Ригондога қарши жанг олдидан тайёргарлик жараёнида спарринг таклиф қилганди. Аммо, ўша пайт вазним катта эди. 

У яхши инсон, камтар йигит. АҚШга илк маротаба борганимда дебютим олдидан у ва дадаси Анатолий Ломаченкодан маслаҳатлар олганмиз. Залимизда МДҲ мамлакатларидан боксчилар йиғилган. Анатолий Ломаченко доимо маслаҳат бериб туради", - деди Фазлиддин Ғоибназаров.

Эслатиб ўтамиз, ҳаваскор боксда Фазлиддин Ғоибназаров икки маротаба Ломаченкога қарши жанг қилган ва ҳар иккисида ҳам мағлуб бўлган. Маълумот учун, Ломаченко ҳаваскор боксда 397 та жанг ўтказган ва уларнинг 396 тасини ғалаба билан якунлаган. Икки маротаба Олимпиада чемпиони, икки карра жаҳон чемпиони ҳисобланади. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
28 фев 10:10:44
Сурхон Барлос
ташқи кўринишидан ломаченко оғирроққа ўхшайди
   
27 фев 21:18:52
CHELSEA2211
Lomachenkaga kuchi yetmasa kerak...
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг