UZ

Сўнгги янгиликлар

13:00"Қирол қайтиши мумкин". Собиқ чемпион октагонга қайтишга шаъма қилди 0 12:39"Манчестер Сити" ёки "Арсенал". Бугун АПЛнинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади 0 12:18Конор Макгрегор машғулот лагеридаги суратларни тақдим этди + ФОТО 0 11:57Қозоғистонлик жангчи икки ўзбек ММАчисига "вызов" ташлади 0 11:36Олимпиада-2024 лицензианти Бекзод Абдураҳмонов Парижга бормаслиги мумкин 0 11:15"Байер" раҳбарияти футболчиларга чемпионлик узуклари тақдим этди + ФОТО 0 10:54Усик Тайсон Фьюрининг реванш ҳақидаги сўровига 4 та сўз билан жавоб берди 0 10:33Усик — Фьюри жангининг ҳакамлар ҳужжатидан кўчирма + ФОТО 0 10:12UFC Fight Night 241 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 09:51МЛС. Сўнгги дақиқаларда киритилган гол "Интер Майами"ни пешқадамга айлантирди 0 09:30Тайсон Фьюри: "Мен бу жангда ютқазмадим" 1 09:09UFC Fight Night 241 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 08:48Париж-2024 Олимпиадасида стол теннисчиларимиздан ҳеч ким бўлмайди 0 08:27Суперлига. Бугун Наманганда водий дербиси бўлиб ўтади 0 08:06Рим WTA 1000 турнири бош соврини кимга насиб этди? 0

20 сен 08:58
Янгиликлар

Токио-2020

Федерацияларга Токио Олимпиадасига лицензия олиш бўйича максимал вазифа юклатилди

Жорий йилнинг 4 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди.

Унда Токио Олимпиадасига олиб борилаётган тайёргарлик ва соҳа ривожи бўйича танқидий фикрлар билдирилиб, амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар бўйича тегишли кўрсатмалар берилган эди. Бугун МОҚда ана шу мажлисда кўрсатилган топшириқлар ижросини таъминлаш юзасидан йиғилиш ўтказилди. Уни Миллий олимпия қўмитаси раҳбари Рустам Шоабдураҳмонов олиб борди.

Йиғилишда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти админстрацияси масъул ходими Асилбек Муртазоев, барча федерация ва ассоциациялар раҳбарияти, Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили ва ОАВ ходимлари ҳам иштирок этди.

Йиғилишда МОҚ президенти маслаҳатчиси Назиржон Худойқулов Олимпиадага тайёргарлик кўриш бўйича сўнгги икки ҳафтада ишлаб чиқилган тизим бўйича ҳисобот топширди. Шундан сўнг Рустам Шоабдураҳмонов қилинадиган ишлар борасида атрофлича гапириб ўтди.

Ўтказилган видеоселекторда ҳақиқатда ўринли танқидлар билдирилди. Бу бўйича ишни янада жадаллаштиришимиз керак. Ҳозир Олимпия ўйинларига тайёрланаётган барча спорт турларига қўшимча ходимлар бириктирилди. Уларнинг иши федерация ва мураббийларнинг фаолиятига аралашмаган ҳолда олиб борилаётган ўқув-машғулот йиғинларини кузатишдир. Эрталабдан спортчилар билан бирга бўлиб, кун давомида ҳар бирининг ҳолати, машғулотларга қандай ёндошаётгани, соғлиғидаги ўзгаришлар бўйича ҳисобот топширади. Президентимиз спорт тиббиёти бўйича ҳам алоҳида кўрсатма берганлар. Спортчиларимизнинг витаминларини, фармокологик воситаларини ўз вақтида истеъмол қилинаётгани борасида ҳам назорат бўлади”, – деди Рустам Шоабдураҳмонов.

Йиғилиш давомида ҳар бир федерацияларнинг Токио Олимпиадасига лицензия қўлга киритиш бўйича максимал ҳаракат қилиниши, бунинг учун Миллий олимпия қўмитаси керакли шароитларни яратиб беришга тайёр экани бўйича ҳам тўхталиб ўтилди. МОҚ раҳбари йиғилишни юртбошимизнинг Олимпия ўйинларида қўлга киритиладиган медаллар, аввало, ёшларимизга кераклиги, улар мана шу медалларга қараб акаларига, опаларига ҳавас қилиб, спорт билан шуғуллана бошлашлари ҳақидаги иқтибослари билан якунлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг