UZ

Сўнгги янгиликлар

12:39"Манчестер Сити" ёки "Арсенал". Бугун АПЛнинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади 0 12:18Конор Макгрегор машғулот лагеридаги суратларни тақдим этди + ФОТО 0 11:57Қозоғистонлик жангчи икки ўзбек ММАчисига "вызов" ташлади 0 11:36Олимпиада-2024 лицензианти Бекзод Абдураҳмонов Парижга бормаслиги мумкин 0 11:15"Байер" раҳбарияти футболчиларга чемпионлик узуклари тақдим этди + ФОТО 0 10:54Усик Тайсон Фьюрининг реванш ҳақидаги сўровига 4 та сўз билан жавоб берди 0 10:33Усик — Фьюри жангининг ҳакамлар ҳужжатидан кўчирма + ФОТО 0 10:12UFC Fight Night 241 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 09:51МЛС. Сўнгги дақиқаларда киритилган гол "Интер Майами"ни пешқадамга айлантирди 0 09:30Тайсон Фьюри: "Мен бу жангда ютқазмадим" 1 09:09UFC Fight Night 241 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 08:48Париж-2024 Олимпиадасида стол теннисчиларимиздан ҳеч ким бўлмайди 0 08:27Суперлига. Бугун Наманганда водий дербиси бўлиб ўтади 0 08:06Рим WTA 1000 турнири бош соврини кимга насиб этди? 0 07:45UFC Fight Night 241 турнирининг марказий жанги тўлиқ 5 раунд давом этди 0

14 мар 07:43
Янгиликлар

Теннис

Федерер Надаль ва Жокович ҳақида фикр билдирди

Теглар :  Федерер
Швейцариялик афсона Рожер Федерер Рафаэл Надаль ва Новак Жокович ўртасидаги рақобат ҳақида гапирди.

"Қизиқарли баҳс. Охирги пайтлар Рафа ва Новак ақлбовар қилмас даражадаги ишларни амалга оширишяпти. Улар энди ёш эмас, лекин ўз позицияларидан воз кечмоқчи ҳам эмаслар. Жокович Австралияда, Надаль Парижда ғалаба қозонди. Улар ҳозир энг юқори чўққида ва бу теннис учун фақат фойдали.

Ҳозир соғлигим мени кўпроқ ташвишга солмоқда. Сампраснинг натижасига яқинлашганимда мен ҳам рекорд ҳақида ўйлардим. Уни забт этганингиздан сўнг эса сиз фақат олдинга боришингиз керак. Эҳтимол, энди иккиси буни қайд этишар, бир пайтлар мен Питга тенглашиб олганим каби.

Албатта, мен рекордларимни ўзимда сақлаб қолишни хоҳлайман, лекин улар теннисга мана шундай рекордларни бузиш учун келишган. Жокович ва Надаль ақлбовар қилмас ишларни қилишмоқда. Умид қиламанки, улар ғалаба қозонишда давом этишади ва якунда ўз фаолиятидан мамнун бўлишади.

Мен ўзимдан афсусланмаган ҳолда кетмоқчиман. Ва бу борада энди мени ҳеч нарса ташвишлантирмайди", - дея Федерернинг сўзларидан иқтибос келтиради Tennis Majors.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг