UZ

Сўнгги янгиликлар

19:06IJF бош директори билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди 0 18:46Кормье Топурияни танқид қилди 0 18:25Левандовски Это'Oнинг 2005 йилги натижасини такрорлади 0 18:02Порье чемпионлик жангига ким билан тайёрланаётганини кўрсатди (ФОТО) 0 17:40Энди Руис: "Жошуа кучли жангчилар билан уришмайди" 0 17:17Тайсон Пол билан жангга қандай тайёргарлик кўраётганини айтди 0 16:38Чемпионлар лигаси. "Бавария" - "Реал" ва "Боруссия" - ПСЖ. Тахминий таркиблар 0 16:16Промоутер Жошуанинг навбатдаги жанги ҳақида гапирди 0 15:54Футболчиларимизнинг муваффақиятидан сўнг Париж Олимпиадасидаги лицензияларимиз сони қанчага етди? 0 15:31"Нокаутларга рухсат" - Тайсон ва Пол ўртасидаги жанг қоидалари маълум қилинди 0 15:10Роналдо "Крузейро"ни сотади 0 14:48Шон Портер Кроуфорд - Мадримов жанги учун тахминини айтди 0 14:25Мадрид. Арина Соболенко Коллинзнинг 15 та ўйинлик ғалабали серияcини тўхтатди 0 14:01Илия Топурия UFC 305 турнирида Алекс Волкановски билан жанг қилишдан бош тортди 0 13:40Абдуқодир Ҳусанов бугун Францияга жўнаб кетади 0

22 май 15:05
Янгиликлар

Формула-1

"Феррари" Хэмилтонга 50 млн долларлик шартнома таклиф қилишга тайёр, президент у билан "яқин алоқада"

"Формула-1"нинг етти карра чемпиони Льюис Хэмилтон фаолиятини "Феррари" жамоасида давом эттириши мумкин.

Британиялик пилотнинг "Мерcедес" билан шартномаси 2023 йил охирида якунига етади.

Daily Mail маълумотига кўра, Скудерия Льюисга 40 миллион фунтлик (ҳозирги курс бўйича тахминан 50 миллион доллар) шартнома таклиф қилишга тайёр. Музокаралар юқори даражада ўтмоқда, "Феррари" президенти Жон Элканн Хэмилтон билан "яқин алоқада" бўлиб турибди.

Бу масала билан таниш бўлган кўплаб Буюк Британия ва Италия манбаларига кўра, "Феррари" Хэмилтон иштирокидаги иккита вариантни жиддий кўриб чиқмоқда. Льюисни кейинги мавсумдан бошлаб Чарльз Леклернинг ёнига ўтказиш афзалроқ вариант бўлади. Фақат бу ҳолатда жамоани Карлос Сайнс тарк этишига тўғри келади.


Иккинчи вариант — Хэмилтон учун Леклердан қутулиш. Шунда Льюис Карлоснинг шериги бўлади ва Чарльз "Мерседес" жамоасига боради, у ерда эса Жорж Расселл билан бирга мусобақаларда иштирок этади.

Британия нашрининг таъкидлашича, пул масаласи Хэмилтон учун ҳал қилувчи бўлмайди, чунки "Мерcедес" ва "Феррари" унга тенг миқдорда — тахминан 50 миллион доллар ёки ундан кўпроқ пул таклиф қилишга тайёр.

Бу ҳафта охирида бўлиб ўтадиган Монако Гран-присида "Мерседес"нинг янгиланишлари асосий омил бўлиши мумкин: агар немис жамоаси "Ред Булл" билан ўртадаги фарқни йўқотса, Хэмилтоннинг Бреклида қолиш эҳтимоли кўпаяди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг