UZ

Сўнгги янгиликлар

11:15"Байер" раҳбарияти футболчиларга чемпионлик узуклари тақдим этди + ФОТО 0 10:54Усик Тайсон Фьюрининг реванш ҳақидаги сўровига 4 та сўз билан жавоб берди 0 10:33Усик — Фьюри жангининг ҳакамлар ҳужжатидан кўчирма + ФОТО 0 10:12UFC Fight Night 241 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 09:51МЛС. Сўнгги дақиқаларда киритилган гол "Интер Майами"ни пешқадамга айлантирди 0 09:30Тайсон Фьюри: "Мен бу жангда ютқазмадим" 1 09:09UFC Fight Night 241 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 08:48Париж-2024 Олимпиадасида стол теннисчиларимиздан ҳеч ким бўлмайди 0 08:27Суперлига. Бугун Наманганда водий дербиси бўлиб ўтади 0 08:06Рим WTA 1000 турнири бош соврини кимга насиб этди? 0 07:45UFC Fight Night 241 турнирининг марказий жанги тўлиқ 5 раунд давом этди 0 07:24Бугун Жаҳон чемпионатининг илк куни 5 нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз 0 07:03"Байер" мавсум стартидан бери 51 та мағлубиятсиз ўйин ўтказди. Олдинда иккита учрашув қолди 0 00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0

17 июл 08:03
Янгиликлар

Шахмат

ФИДЕ Жаҳон Кубоги. Абдусатторов 1/32 финалда, яна икки шахматчимиз тай-брекда ўйнайди

Россия Федерациясининг Сочи шаҳри шахмат бўйича эркаклар ва аёллар ўртасидаги ФИДЕ Жаҳон Кубогига мезбонлик қилмоқда.

Дунёнинг айни пайтдаги энг кучли шахматчиси Магнус Карлсен ҳам муваффақиятли дона сураётган мусобақанинг умумий мукофот жамғармаси 1 892 500 долларни ташкил қилади. Ғолиб якунда 110 000 долларга эга бўлади. 

Кеча Жаҳон Кубогининг 1/64 финал босқичидан ўрин олган иккинчи партия учрашувлари ўтказилди. Унда ёш гроссмейстерларимиз Жаҳонгир Воҳидов, Шамсиддин Воҳидов, Нодирбек Ёқуббоев, Жавоҳир Синдаров ва Нодирбек Абдусатторов кучли рақибларига қарши дона суришди. 

Қувонарлиси, Нодирбек Абдусатторов ҳиндистонлик гроссмейстер Аравиндх Читамбарамни 1,5:0,5 ҳисобида таслим этди. Кеча у қора доналарда ҳаракат қилганига қарамай, кучли рақибини енгишга муваффақ бўлди. Энди Абдусатторов франциялик машҳур гроссмейстер Аниш Гири билан тўқнаш келади. Гири россиялик Борис Савченкодан 2:0 ҳисобида устун келди. 

Жаҳонгир Воҳидов ва Жавоҳир Синдаров эса иккинчи партияда ҳам рақиблари билан муроасага келишди. Бугун улар ҳал қилувчи тай-брекда ўз омадларини синаб кўришади. 

19 ёшли гроссмейстеримиз Шамсиддин Воҳидов дунё тарихидаги иккинчи ёш гроссмейтер, 2015 йилги ФИДЕ Жаҳон Кубоги ғолиби, тезкор шахмат бўйича жаҳон чемпиони (2012 йил), блиц бўйича жаҳон чемпиони (2016) 2013 ва 2019 йилларда жамоавий жаҳон чемпионатида икки бор чемпионлик тожини кийган россиялик Сергей Карякинга ҳар икки партияда ҳам ютқазиб қўйди. Нодирбек Ёқуббоев эса чехиялик номдор гроссмейстер Давид Наварага 0,5:1,5 ҳисобида имкониятни бой берди.  

ФИДЕ Жаҳон Кубоги. 1/64 финал босқич. Иккинчи партия

Жаҳонгир Воҳидов – Леньер Перез Домингес (АҚШ) – 1:1

Жавоҳир Синдаров – Алиреза Фирузжа (Франция) – 1:1

Нодирбек Ёқуббоев – Давид Навара (Чехия) – 0,5:1,5

Нодирбек Абдусатторов – Аравиндх Читамбарам (Ҳиндистон) – 1,5:0,5

Шамсиддин Воҳидов – Сергей Карякин (Россия) – 0:2

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг