UZ

Сўнгги янгиликлар

08:48Париж-2024 Олимпиадасида стол теннисчиларимиздан ҳеч ким бўлмайди 0 08:27Суперлига. Бугун Наманганда водий дербиси бўлиб ўтади 0 08:06Рим WTA 1000 турнири бош соврини кимга насиб этди? 0 07:45UFC Fight Night 241 турнирининг марказий жанги тўлиқ 5 раунд давом этди 0 07:24Бугун Жаҳон чемпионатининг илк куни 5 нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз 0 07:03"Байер" мавсум стартидан бери 51 та мағлубиятсиз ўйин ўтказди. Олдинда иккита учрашув қолди 0 00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 3 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0

20 июл 08:47
Янгиликлар

Шахмат

ФИДЕ Жаҳон Кубоги. Cиндаров 1/16 финалда! Жаҳонгир ва Нодирбек тай-брекда ўйнайди

Россия Федерациясининг Сочи шаҳри шахмат бўйича эркаклар ва аёллар ўртасидаги ФИДЕ Жаҳон Кубогига мезбонлик қилмоқда.

Мусобақанинг умумий мукофот жамғармаси 1 892 500 долларни ташкил қилади. Ғолиб якунда 110 000 долларга эга бўлади. Кеча Жаҳон Кубогининг 1/32 финал босқичидан ўрин олган иккинчи партиялар ўтказилди. Унда ёш гроссмейстерларимиз Жаҳонгир Воҳидов, Жавоҳир Синдаров ва Нодирбек Абдусатторов номдор, рейтингда ўзларидан анча юқорида турган гроссмейстерларга қарши иккинчи бор дона суришди. 

Қувонарлиси, Жавоҳир Синдаров перулик Хорхе Корини 1,5:0,5 ҳисобида мағлубиятга учратиб, 1/16 финал босқичига йўл олди. Биринчи партияда дуранг қайд этилганди, иккинчи учрашувда Жавоҳир рақибидан устун келди. 

Жаҳонгир Воҳидов 1/16 финал чиптаси учун кечаётган илк баҳсда россиялик Павел Понкратовни мағлубиятга учратганди. Иккинчи партияда эса Понкратовнинг қўли баланд келди - 1:1. Нодирбек Абдусатторов эса турнир фаворитларидан бири франциялик таниқли гроссмейстер Аниш Гири билан иккинчи партияда ҳам дуранг ўйнади. Бугун шахматчилар ўзаро ҳал қилувчи тай-брекда тўқнаш келишади. 

Жавоҳир Синдаров эса 1/8 финал чиптаси учун кечадиган учрашувларда польшалик халқаро гроссмейстер Пиорун Касперга қарши дона суради. 30 ёшли Каспер 1/32 финалда нидерландиялик Йорден Ван Фористни 1,5:0,5 ҳисобида енгди.   

ФИДЕ Жаҳон Кубоги. 1/32 финал. Иккинчи партия 

Жаҳонгир Воҳидов – Павел Понкратов (Россия) – 1:1

Хорхе Кори (Перу) – Жавоҳир Синдаров – 0,5:1,5

Нодирбек Абдусатторов – Аниш Гири (Франция) – 1:1

Рейтинг: +4   

Фикрлар

   
20 июл 18:13:25
лазизбек темиров
Гири мағлуб этилди!
   
20 июл 16:09:33
лазизбек темиров
Аниш Гири франциялик эмас. НИДЕРЛАНДИЯЛИК !!! Админлар, эътиборли бўлинглар.
   
20 июл 12:13:43
Iskandar_07
Ofarin dunyodagi eng kuchli 32 ta shaxmatchi orasida bulish
   
20 июл 11:48:56
NODIR_BEK
Гап йук еш йигитлар. Чемпион б.б кайтинглар
   
20 июл 09:35:31
Bunyodbek Qalandarov
ukalarimiz yondiryabdi gap yuq xavas qildim
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг