UZ

Сўнгги янгиликлар

11:15"Байер" раҳбарияти футболчиларга чемпионлик узуклари тақдим этди + ФОТО 0 10:54Усик Тайсон Фьюрининг реванш ҳақидаги сўровига 4 та сўз билан жавоб берди 0 10:33Усик — Фьюри жангининг ҳакамлар ҳужжатидан кўчирма + ФОТО 0 10:12UFC Fight Night 241 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 09:51МЛС. Сўнгги дақиқаларда киритилган гол "Интер Майами"ни пешқадамга айлантирди 0 09:30Тайсон Фьюри: "Мен бу жангда ютқазмадим" 1 09:09UFC Fight Night 241 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 08:48Париж-2024 Олимпиадасида стол теннисчиларимиздан ҳеч ким бўлмайди 0 08:27Суперлига. Бугун Наманганда водий дербиси бўлиб ўтади 0 08:06Рим WTA 1000 турнири бош соврини кимга насиб этди? 0 07:45UFC Fight Night 241 турнирининг марказий жанги тўлиқ 5 раунд давом этди 0 07:24Бугун Жаҳон чемпионатининг илк куни 5 нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз 0 07:03"Байер" мавсум стартидан бери 51 та мағлубиятсиз ўйин ўтказди. Олдинда иккита учрашув қолди 0 00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0

18 июл 07:22
Янгиликлар

Шахмат

ФИДЕ Жаҳон Кубоги. Жаҳонгир ва Жавоҳир номдор гроссмейстерларни мағлуб этишди + ФОТО

Шу кунларда Россия Федерациясининг Сочи шаҳри шахмат бўйича эркаклар ва аёллар ўртасидаги ФИДЕ Жаҳон Кубогига мезбонлик қилмоқда.

Мусобақанинг умумий мукофот жамғармаси 1 892 500 долларни ташкил қилади. Ғолиб якунда 110 000 долларга эга бўлади. Кеча Жаҳон Кубогининг 1/64 финал босқичидан ўрин олган ҳал қилувчи тай-брек партиялари ўтказилди. Унда ёш гроссмейстерларимиз Жаҳонгир Воҳидов ва Жавоҳир Синдаров номдор, рейтингда ўзларидан анча юқорида турган турнир фаворитларини мағлуб этишнинг уддасидан чиқишди.  

Жавоҳир Синдаров чемпионлик учун асосий даъвогарлардан бири франциялик Алиризо Фирузжани тай-брекда 3,5:2,5 ҳисобида мағлубиятга учратиб, шов-шув сабабчисига айланди. Асли келиб чиқиши эронлик бўлган Алиризо 2759, Жавоҳир эса 2558 рейтинг баллига эга бўлиб турибди. 

Жаҳонгир Воҳидов эса АҚШ вакили, ўз иштирокини тўғридан-тўғри 1/64 финалдан бошлаган номдор гроссмейстер Леньер Перес Домингесни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди ва 1/32 финал иштирокчисига айланди. Домингес 2758, Жаҳонгир эса 2534 рейтинг баллига эга.       

Шу тариқа, Жаҳон Кубогининг 1/32 финал босқичига уч нафар ёш гроссмейстерларимиз йўл олишди. Жаҳонгир Воҳидов 1/16 финал чиптаси учун россиялик Павел Понкратовга, Жавоҳир Синдаров перулик Хорхе Корига, 1/64 финалда ҳиндистонлик гроссмейстер Аравиндх Читамбарамни 1,5:0,5 ҳисобида таслим этган Нодирбек Абдусатторов эса франциялик таниқли гроссмейстер Аниш Гирига қарши дона суради. 

ФИДЕ Жаҳон Кубоги. 1/32 финал 

Жаҳонгир Воҳидов – Павел Понкратов (Россия) 

Жавоҳир Синдаров – Хорхе Кори (Перу) 

Нодирбек Абдусатторов – Аниш Гири (Франция) 

Рейтинг: +4   

Фикрлар

   
18 июл 10:15:18
Aleix Santo
E bosila gazini
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг