UZ

Сўнгги янгиликлар

10:12UFC Fight Night 241 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 09:51МЛС. Сўнгги дақиқаларда киритилган гол "Интер Майами"ни пешқадамга айлантирди 0 09:30Тайсон Фьюри: "Мен бу жангда ютқазмадим" 1 09:09UFC Fight Night 241 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 08:48Париж-2024 Олимпиадасида стол теннисчиларимиздан ҳеч ким бўлмайди 0 08:27Суперлига. Бугун Наманганда водий дербиси бўлиб ўтади 0 08:06Рим WTA 1000 турнири бош соврини кимга насиб этди? 0 07:45UFC Fight Night 241 турнирининг марказий жанги тўлиқ 5 раунд давом этди 0 07:24Бугун Жаҳон чемпионатининг илк куни 5 нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз 0 07:03"Байер" мавсум стартидан бери 51 та мағлубиятсиз ўйин ўтказди. Олдинда иккита учрашув қолди 0 00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 3 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0

24 июл 21:39
Янгиликлар

Шахмат

ФИДЕ Жаҳон Кубоги. Нодирбек 1/16 финалнинг тай-брекида дона сурди + ФОТО

Шу кунларда Россия Федерациясининг Сочи шаҳри шахмат бўйича эркаклар ва аёллар ўртасидаги ФИДЕ Жаҳон Кубогига мезбонлик қилмоқда.

Мусобақанинг умумий мукофот жамғармаси 1 892 500 долларни ташкил қилади. Ғолиб якунда 110 000 долларга эга бўлади. Айни дақиқаларда Жаҳон Кубогининг 1/16 финал босқичидан ўрин олган ҳал қилувчи тай-брек партиялари ўйналмоқда. 

Ёш гроссмейстеримиз Жавоҳир Синдаров асосий партияларда 0,5:1,5 ҳисобида польшалик халқаро гроссмейстер Пиорун Касперга имкониятни бой берганди. 17 ёшли Абдусатторов эса озарбайжонлик 29 яшар гроссмейстер Васиф Дурарбайли (2625) билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган эди. 

Ҳозиргина якунига етган тай-брекда Абдусатторов (2634) рақибига 2:4 ҳисобида ютқазиб қўйди. Нодирбек 1/32 финалда турнир фаворитларидан бири, мусобақада олтинчи рақам остида таснифланган франциялик таниқли гроссмейстер Аниш Гири (2776) устидан тай-брекда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонганди. 

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон кубогидаги иштирокини якунлади. Энг яхши натижамиз мусобақанинг 1/16 финал босқичи бўлди. Ёш гроссмейстерларимизнинг умумий иштироки ёмон эмас. Қизларимиз эса илк даврадаёқ мағлубият аламини тотиб кўришган эди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
25 июл 14:16:17
Farrux Mustafoyev
Malades tushkunlikka tushish kerak emas biz ko'rdik yaxshi ishtirok! Faqat xatolar emas umuman 1 bosh kuchayish kerak yana 1 etap qoldi! Agar haqiqatda yanada kuchayganiningizni his qilsangiz keyingi safar albatta chempion bo'lasizlar hali yoshsizlar to'xtab qolish kerak emas bu bosqichda!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг