UZ

Сўнгги янгиликлар

11:57Қозоғистонлик жангчи икки ўзбек ММАчисига "вызов" ташлади 0 11:36Олимпиада-2024 лицензианти Бекзод Абдураҳмонов Парижга бормаслиги мумкин 0 11:15"Байер" раҳбарияти футболчиларга чемпионлик узуклари тақдим этди + ФОТО 0 10:54Усик Тайсон Фьюрининг реванш ҳақидаги сўровига 4 та сўз билан жавоб берди 0 10:33Усик — Фьюри жангининг ҳакамлар ҳужжатидан кўчирма + ФОТО 0 10:12UFC Fight Night 241 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 09:51МЛС. Сўнгги дақиқаларда киритилган гол "Интер Майами"ни пешқадамга айлантирди 0 09:30Тайсон Фьюри: "Мен бу жангда ютқазмадим" 1 09:09UFC Fight Night 241 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 08:48Париж-2024 Олимпиадасида стол теннисчиларимиздан ҳеч ким бўлмайди 0 08:27Суперлига. Бугун Наманганда водий дербиси бўлиб ўтади 0 08:06Рим WTA 1000 турнири бош соврини кимга насиб этди? 0 07:45UFC Fight Night 241 турнирининг марказий жанги тўлиқ 5 раунд давом этди 0 07:24Бугун Жаҳон чемпионатининг илк куни 5 нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз 0 07:03"Байер" мавсум стартидан бери 51 та мағлубиятсиз ўйин ўтказди. Олдинда иккита учрашув қолди 0

21 июл 08:06
Янгиликлар

Шахмат

ФИДЕ Жаҳон Кубоги. Нодирбек 6-рақамли иштирокчини мағлуб этиб, 1/16 финалга йўл олди ФОТОРЕПОРТАЖ

Шу кунларда Россия Федерациясининг Сочи шаҳри шахмат бўйича эркаклар ва аёллар ўртасидаги ФИДЕ Жаҳон Кубогига мезбонлик қилмоқда.

Мусобақанинг умумий мукофот жамғармаси 1 892 500 долларни ташкил қилади. Ғолиб якунда 110 000 долларга эга бўлади. Кеча Жаҳон Кубогининг 1/32 финал босқичидан ўрин олган тай-брек партиялар ўтказилди. Унда ёш гроссмейстерларимиз Жаҳонгир Воҳидов ва Нодирбек Абдусатторов номдор, рейтингда ўзларидан анча юқорида турган гроссмейстерларга қарши дона суришди. 

Қувонарлиси, Нодирбек Абдусатторов (2634) турнир фаворитларидан бири, мусобақада олтинчи рақам остида таснифланган франциялик таниқли гроссмейстер Аниш Гири (2776) устидан тай-брекда 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, 1/16 финал босқичига йўлланма олди. Ушбу натижа шахмат оламида "сенсация" сифатида қабул қилинди. Шахматчилар дастлабки икки партияда дуранг ўйнашган эди. 

Афсуски, Жаҳонгир Воҳидов 1/16 финал чиптаси учун кечган тай-брекда россиялик Павел Понкратовга ютқазиб қўйди. Асосий икки партияда томонлар биттадан ғалабага эришишганди. Энди икки ёш гроссмейстеримиз жаҳон тожи учун курашни давом эттиради. 

Эслатиб ўтамиз, Жавоҳир Синдаров 1/32 финалнинг асосий партиясида перулик Хорхе Коридан 1,5:0,5 ҳисобида устун келганди. Унинг 1/8 финал чиптаси учун кечадиган учрашувлардаги рақиби польшалик халқаро гроссмейстер Пиорун Каспер бўлади. 17 ёшли Абдусатторов эса озарбайжонлик 29 яшар гроссмейстер Васиф Дурарбайлига қарши дона суради.

ФОТО: www.flickr.com

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
21 июл 21:08:05
NODIR_BEK
Гап йук йигитлар. Олтин тож б.н кайтинглар Иншооллох
   
21 июл 09:42:01
Odilbek Xakimov
Bizni grossmeysterlsr kuchli barakalla otangga raxmat
   
21 июл 09:25:22
Otabek906
Omadinglarni bersin
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг