UZ

Сўнгги янгиликлар

12:39"Манчестер Сити" ёки "Арсенал". Бугун АПЛнинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади 0 12:18Конор Макгрегор машғулот лагеридаги суратларни тақдим этди + ФОТО 0 11:57Қозоғистонлик жангчи икки ўзбек ММАчисига "вызов" ташлади 0 11:36Олимпиада-2024 лицензианти Бекзод Абдураҳмонов Парижга бормаслиги мумкин 0 11:15"Байер" раҳбарияти футболчиларга чемпионлик узуклари тақдим этди + ФОТО 0 10:54Усик Тайсон Фьюрининг реванш ҳақидаги сўровига 4 та сўз билан жавоб берди 0 10:33Усик — Фьюри жангининг ҳакамлар ҳужжатидан кўчирма + ФОТО 0 10:12UFC Fight Night 241 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 09:51МЛС. Сўнгги дақиқаларда киритилган гол "Интер Майами"ни пешқадамга айлантирди 0 09:30Тайсон Фьюри: "Мен бу жангда ютқазмадим" 1 09:09UFC Fight Night 241 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 08:48Париж-2024 Олимпиадасида стол теннисчиларимиздан ҳеч ким бўлмайди 0 08:27Суперлига. Бугун Наманганда водий дербиси бўлиб ўтади 0 08:06Рим WTA 1000 турнири бош соврини кимга насиб этди? 0 07:45UFC Fight Night 241 турнирининг марказий жанги тўлиқ 5 раунд давом этди 0

14 июл 08:05
Янгиликлар

Шахмат

ФИДЕ Жаҳон Кубоги. Қизларимиз илк босқичдаёқ юришларини тўхтатишди

Хабар берганимиздек, Россиянинг Сочи шаҳрида шахмат бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида ФИДЕ Жаҳон Кубоги давом этмоқда.

Афсуски, қизларимиз умумий мукофот жамғармаси 676 250 долларни ташкил этувчи ҳамда дунёнинг 103 нафар кучли шахматчилари дона сураётган мусобақанинг 1/64 финал босқичидаёқ икки партия якунига кўра мағлубиятга учраб, Жаҳон Кубогидаги иштирокларини муддатидан анча аввал якунлашди. 

Нилуфар Ёқуббоева ҳамда Умида Омонова биринчи давранинг илк баҳсида рақибалари билан дурангга эришишганди. Иккинчи партияда Ёқуббоева перулик Дейси Кори Телиога, Омонова эса ўзидан рейтинги анча юқори бўлган Мўғулистон терма жамоаси аъзоси Батхи Монгонтуулга имкониятни бой бериб қўйди. 

Ўзбекистон аёллар шахматидаги "можаро" ўз "меваси"ни бериб улгурди. Ўшанда ҳукумат расмийлари иштирокида йиғилиш ўтказилиб, ҳатто АҚШ шарафини ҳимоя қила бошлаган гроссмейстеримиз Гулруҳбегим Тоҳиржонова ҳам ортга қайтарилиши айтилганди.     

Рейтинг: -2   

Фикрлар

   
14 июл 21:47:39
Zulmatni Tarketib
Federatsiya sobiq prezidenti Vladimir Kim ning mehnati samarasi bu
   
14 июл 09:16:41
Aleix Santo
Battar bo'lsin ana qora ishlar mevasi
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг