UZ

Сўнгги янгиликлар

08:10Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди. Финалдаги рақиб - "Ал Ҳилол"" 0 07:49Миллий курашимиз яна иккита комплекс спорт мусобақалари дастурига киритилди 0 07:28Америкалик таниқли боксчи Баҳодир Жалоловни "синдириш" ҳақида гапирди 0 07:07Рибакина қозоқча дербида иккиталик матчболдан чиқиб кетди 0 02:14ЕЧЛ. "Боруссия Д" ва ПСЖ иштирокидаги ярим финалнинг илк баҳсини ягона гол ҳал қилди 0 19:09Спорт вазири Ўзбекистонда қанча курашчи борлигини очиқлади 0 18:40Оливейра навбатдаги жангини UFC чемпионига қарши ўтказишни истайди 0 18:18Германия терма жамоаси аъзоси "Бавария"да ўйнамоқчи 0 17:55Арман Царукян мухлис билан уришгани учун қанча жарима тўлагани аниқ бўлди 0 17:33Чарльз Оливейра имкон қадар тезроқ октагонга қайтмоқчи 0 17:10Кормье: "Уни чемпионлик жангидан битта тўқнашув ажратиб турибди" 0 16:39Томас Тухель: «Мадриддаги ғалаба бизни финалга олиб чиқади» 0 16:16"Курашда Чимаевни мағлуб эта оламан" - Уиттакер 0 15:40Рафаэль Надаль Мадриддаги "Мастерс"да ўз юришини якунлади 0 15:15Оливейра вазнини ўзгартиришга қарши эмас 0

12 мар 17:42
Янгиликлар

Шахмат, Фотогалерея

ФОТОГАЛЕРЕЯ: Пойтахтимизда 50 минг долларлик Халқаро турнир ниҳоясига етди

Теглар :  Шахмат
Пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида "Women’s Chess Championship" турнири ўз ниҳоясига етди.

Умумий соврин жамғармаси 50 минг АҚШ доллари бўлган бу нуфузли турнирда 10 та хориж давлатларидан 100 нафардан ошиқ шахматчи иштирок этди. Рейтинг натижаларига кўра, “А” ва “Б” гуруҳларига бўлинган шахматчилар 9 тур давомида ўз маҳоратларини намоён эта олдилар. Якуний натижаларга кўра, Валентина Гунина “А” гуруҳида пешқадам бўлди. Ушбу гуруҳнинг кейинги ўринларини Нилуфар Ёқуббоева ва Анастасия Боднарук эгаллади.

14 ёшгача бўлган қизлар ўртасида Нилуфархон Имомқўзиева, 16 ёшгача бўлганлар ўртасида Алия Нурманова, 20 ёшгача бўлганлар ўртасида эса Зейнеп Султанбекова ғолиблик нашидасини сурди.

“Б” гуруҳида ғолиб ва совриндор бўлганлар орасида ҳамюртларимиз Зилола Актамова, Озода Шахзодова, Малика Жумаева, Севинч Давлатова, Мумтозбегим Мансурова каби шахматчилар бор.

I-Халқаро турнирнинг ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросимида Халқаро шахмат федерацияси масъуллари, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги мутасаддилари ҳамда шахмат фахрийлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. 

Маросим давомида  Осиё шахмат федерациясининг “Осиёнинг энг яхши ёшлар терма жамоаси” сертификати мамлакатимиз ёшларига тантанали равишда топширилди.

Суратлар муаллифи: Алимурод Мадаминов, olamsport.com муҳбири

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг