UZ

Сўнгги янгиликлар

20:46"Байер" юлдузи Флориан Вирцнинг келажаги маълум 0 20:25АҚШда UFC 300 турнирининг яна бир жангчиси гонорари музлатиб қўйилди 0 20:04Mutua Madrid Open. Дунёнинг 8-ракеткаси баҳсни якунига етказа олмади 0 19:43Исраэль Адесанья Перейрага қарши тўртинчи жангини эслади 0 19:22Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда 0 19:01Ислам Махачевнинг Дастин Порьедан кейин ким билан жанг қилиши айтилди 0 18:40Mutua Madrid Open. 16 ёшли Андрееванинг юриши давом этади 0 18:19Илия Топурия: "Бизнинг жангимиз UFC тарихидаги энг каттаси бўлади" 0 17:58Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади 0 17:37Madrid Open. Хуберт Гуркач "Мастерс"нинг учинчи давра иштирокчиси 0 17:16Шон О'Мэлли Мерабни мағлуб этгандан кейин кимга қарши жанг қилишини айтди 0 16:55Қозоғистонлик ММА жангчиси яна UFC'га қайтиш ниятида 0 16:34Тен Хаг ёздаёқ "Манчестер Юнайтед"ни тарк этади 0 16:13Мадрид "Мастерс". Зверев Чорични таслим этди 0 15:52Яхши янгилик. "Tashkent City Women’s Professional Cycling Team" жамоаси Тур де Франсда иштирок этади! 0

17 фев 10:48
Янгиликлар

Шахмат

Freestyle Chess Challenge. Абдусатторов 4-ўринни олган турнирда ғолиб ва совриндорлар маълум

Германиянинг Гамбург шаҳрида ўтказилган шахмат бўйича нуфузли "Freestyle Chess G.O.A.T Challenge" турнири ўз якунига етди.

Дунёнинг кучли саккиз нафар гроссмейстери дона сурган Фишер шахмати бўйича мусобақада ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов (2744) ҳам иштирок этди ва якунда 4-ўринни эгаллади. Кеча ҳал қилувчи плей-офф босқичининг икккинчи партиялари ўйналди. 

Саралаш босқичини ғолиб сифатида якунлаган Абдусатторов 3-ўрин соҳибини аниқлаб берган баҳсда америкалик Левон Аронянга 0,5:1,5 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Гроссмейстерлар биринчи партияда муросага келишганди, жавоб учрашувида тажрибали Ароняннинг қўли баланд келди.

Мусобақа бош соврини рапид ва блиц шахматда амалдаги жаҳон чемпиони Магнус Карлсен (Норвегия, 2830)га насиб этди. У финалда америкалик Фабиано Каруана (2804)ни 1,5:0,5 ҳисобида енгди. 


Плей-офф натижалари. Финал

Магнус Карлсен (Норвегия, 2830) - Фабиано Каруана (АҚШ, 2804) 1,5:0,5


3-ўрин учун баҳс

Нодирбек Абдусатторов - Левон Аронян (АҚШ, 2725) 0,5:1,5


5-6 ўринлар учун

Алиреза Фирузджа (Франция, 2760) - Доммараджу Гукеш (Ҳиндистон, 2743) 1,5:0,5


7-8 ўринлар учун

Винсент Каймер (Германия, 2738) - Дин Лижэнь (Хитой, 2762) 2:0

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг