UZ

Сўнгги янгиликлар

18:02Порье чемпионлик жангига ким билан тайёрланаётганини кўрсатди (ФОТО) 0 17:40Энди Руис: "Жошуа кучли жангчилар билан уришмайди" 0 17:17Тайсон Пол билан жангга қандай тайёргарлик кўраётганини айтди 0 16:38Чемпионлар лигаси. "Бавария" - "Реал" ва "Боруссия" - ПСЖ. Тахминий таркиблар 0 16:16Промоутер Жошуанинг навбатдаги жанги ҳақида гапирди 0 15:54Футболчиларимизнинг муваффақиятидан сўнг Париж Олимпиадасидаги лицензияларимиз сони қанчага етди? 0 15:31"Нокаутларга рухсат" - Тайсон ва Пол ўртасидаги жанг қоидалари маълум қилинди 0 15:10Роналдо "Крузейро"ни сотади 0 14:48Шон Портер Кроуфорд - Мадримов жанги учун тахминини айтди 0 14:25Мадрид. Арина Соболенко Коллинзнинг 15 та ўйинлик ғалабали серияcини тўхтатди 0 14:01Илия Топурия UFC 305 турнирида Алекс Волкановски билан жанг қилишдан бош тортди 0 13:40Абдуқодир Ҳусанов бугун Францияга жўнаб кетади 0 13:19Фрэнсис Нганну ўғли вафотидан кейин илк бор пост қолдирди 0 12:58Медведев Мадрид "Мастерс"да иродали ғалабага эришди 0 12:37Ислам Махачев BMF камари учун жанг қилмаслигининг сабабини айтди 0

16 фев 09:30
Янгиликлар

Шахмат

Freestyle Chess Challenge. Бугун барчаси ҳал бўлади

Германиянинг Гамбург шаҳрида шахмат бўйича нуфузли "Freestyle Chess G.O.A.T Challenge" турнири давом этмоқда.

Дунёнинг кучли саккиз нафар гроссмейстери дона сураётган Фишер шахмати бўйича мусобақада ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов (2744) ҳам иштирок этяпти. Кеча ҳал қилувчи плей-офф босқичининг илк партиялари ўйналди.

Саралаш босқичини ғолиб сифатида якунлаган Абдусатторов 3-ўрин соҳибини аниқлаб берувчи баҳсла америкалик Левон Аронянга қарши дона сурмоқда. Гроссмейстерлар биринчи партияда муросага келишди. Бугун жавоб учрашуви ўтказилади. Дуранг бўлган тақдирда, ғолиб тай-брекда аниқланади.

Бош соврин учун курашаётган рапид ва блиц шахматда амалдаги жаҳон чемпиони Магнус Карлсен (Норвегия, 2830) америкалик Фабиано Каруана (2804) билан дурангга имзо чекди. Нодирбек 1/2 финалда айнан Карлсенга 0,5:1,5 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйганди. Бугун барча жуфтликларда ғолиблар аниқланади.   


Плей-офф натижалари. Финал

Магнус Карлсен (Норвегия, 2830) - Фабиано Каруана (АҚШ, 2804) 0,5:0,5


3-ўрин учун баҳс

Нодирбек Абдусатторов - Левон Аронян (АҚШ, 2725) 0,5:0,5


5-6 ўринлар учун

Алиреза Фирузджа (Франция, 2760) - Доммараджу Гукеш (Ҳиндистон, 2743) 1:0


7-8 ўринлар учун

Винсент Каймер (Германия, 2738) - Дин Лижэнь (Хитой, 2762) 1:0

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг