UZ

Сўнгги янгиликлар

17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0 15:48Хабаровск. Тўрт нафар боксчимизнинг барчасида ғалаба 0 15:25"Арсенал" бўйи деярли 2 метрли ҳужумчи учун 80 миллион евро тўлашга тайёр 0 15:04Самарқандда триатлон ва пара триатлон бўйича Жаҳон кубоги бошланмоқда 0 15:04Мераб Двалишвили таксида автофалокатга учради + ФОТО 0 14:43Альдо UFC билан шартномасини узайтириши мумкин 0 14:22Халеп Париж турниридаги учрашувини якунига етказа олмади 0 14:01Евро-2024 учун илк терма жамоа якуний таркибини эълон қилди 0 13:40Олимпиада олтини ёки мутлақ чемпионлик? Усик учун қайси бири муҳим? 0 13:19Зверев Рим "Мастерс" 1/2 финалига чиқди 0 12:58Бугун "Элорда Кубоги"да 1/2 финал жанглари ўтказилади, рингга чиқадиганлар орасида Олимпиада лицензиантимиз ҳам бор 0

24 май 07:42
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари

Ғалаба алангаси. Олимпия машъаласи тарихи

Машъала – Олимпия ўйинларининг энг муҳим белгиларидан бири.

Ўйинлар очиладиган шаҳарда у аланга олдирилади ва охиригача ёниб туради. Анъана қадимги Юнонистонда чуқур илдиз отган, афсонага кўра, Зевсдан оловни ўғирлаб, одамларга тақдим этган Олимпия алангаси Прометей титани жасоратини эслатиш вазифасини бажарган.

Тарихи

Қадимги юнонлар олов илоҳий инъом эканига ишонишган ва шунинг учун улар бош ибодатхоналар олдида уни ушлаб туришган. Қадимги Олимпия ўйинлари ўтказилган Олимпия бош ибодатхонасида ҳам худди шундай эди. Ўшанда аланга қуёш нурлари ва параболик шаклдаги махсус ойна ёрдамида унинг илоҳий «поклигини» таъминлаш учун ёндирилган.

Ҳозирги пайтда ўйинларнинг тантанали очилиш маросимидан бир неча ой олдин Aфинада Олимпия олови ёндирилади. Aсосан коҳинлар либосидаги 11 актриса аёл маросимни ўтказишади, улардан бири параболик кўзгу ёрдамида ўтни туташтиради. Кейин эстафетада қатнашадиган югурувчиларга машъала узатилади ва уни бир-бирига етказиш билан жараён давом этади.

Aсосий машъала билан бир қаторда, Олимпия алангасидан асосий машъала ёки ҳатто у ёки бу сабабга кўра олов ўчиб қолганда уни сақлаб туриш учун мўлжалланган махсус лампалар ёқилади. Ўйинлар пайтида машъала ўчиб қолган бир неча ҳолатлар ҳам мавжуд, масалан 1976 йилда Монреалда кучли ёмғир пайтида ва 2012 йилда Лондонда ўйинлардан 20 кун олдин худди шундай ҳолат содир бўлган эди.

Машъални ёқиш маросимини ташкил қилиш ҳар доим Греция Миллий олимпия қўмитаси зиммасига юклатилган, у шунингдек югурувчилар томонидан оловни Aфинадаги Панатинаикос стадионига етиб келишини таъминлайди.

Олимпия машъаласи эстафетаси

Бу жараён минглаб спортчи ва миллионлаб мухлисларни бирлаштирган Олимпия ўйинларидан ҳам улканроқ тадбирдек туюлади. Спорт бениҳоя жозибадор. Aммо энг узун Олимпиада камида 3 ҳафта давом этади. Ҳамма ҳам уни томоша қилиш имкониятига эга эмас. Шу сабабли, Олимпия машъаласи эстафетаси – бутун Ер юзида энг йирик спорт ҳаракатига таъсир қилиш учун ҳақиқий имкониятдир.

Олимпия оловининг келтирилиши – мезбон томонга алоҳида туйғу бағишлайди. 1936 йилдан бери машъалачиларнинг эстафета мусобақаси Ўйинлар бошланишининг ажралмас атрибутига айланиб бўлди. Бундан ташқари, ҳар сафар олов билан боғлиқ ёдда қоларли воқеалар содир бўлади. 1968 йилда мексикаликлар Кристофер Колумбнинг йўналишини такрорлашга ҳаракат қилишди, 1976 йилда эса олов лазер нурлари ёрдамида узатилди. 1980 йилда Москвада ўтган Олимпия ўйинларида машъалани таниқли спортчи Виктор Санеев Сергей Беловга узатганини ҳаяжон билан ёдга олишади. Белов ҳаяжондан спортчи қўлидаги машъала дастасини қаттиқ ушлаб олгач, Санеев қўлини ундан зўрға бўшатиб олади. 2008 йили Пекинга йўл олган машъала эстафетаси ҳам тарихда қолди: машъала ҳатто Ернинг энг баланд чўққиси – Эверестга ҳам олиб чиқилди. Хитойликлар ушбу жараён учун махсус кўтарма ҳам қуришган.

Дизайни маълум бир олимпиада учун ишлаб чиқарилган машъалаларга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Aммо бу ҳақда бироз кейинроқ гаплашамиз …

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг