UZ

Сўнгги янгиликлар

10:33Усик — Фьюри жангининг ҳакамлар ҳужжатидан кўчирма + ФОТО 0 10:12UFC Fight Night 241 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 09:51МЛС. Сўнгги дақиқаларда киритилган гол "Интер Майами"ни пешқадамга айлантирди 0 09:30Тайсон Фьюри: "Мен бу жангда ютқазмадим" 1 09:09UFC Fight Night 241 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 08:48Париж-2024 Олимпиадасида стол теннисчиларимиздан ҳеч ким бўлмайди 0 08:27Суперлига. Бугун Наманганда водий дербиси бўлиб ўтади 0 08:06Рим WTA 1000 турнири бош соврини кимга насиб этди? 0 07:45UFC Fight Night 241 турнирининг марказий жанги тўлиқ 5 раунд давом этди 0 07:24Бугун Жаҳон чемпионатининг илк куни 5 нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз 0 07:03"Байер" мавсум стартидан бери 51 та мағлубиятсиз ўйин ўтказди. Олдинда иккита учрашув қолди 0 00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 3

10 окт 18:45
Янгиликлар

Футбол

Гао Хонгбо: “Биз ҳар бир ўйинга ғалаба учун тушамиз”

Ўзбекистон ва Хитой учрашувидан олдинги матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Гао Хонгбо иштирок этди. Унга жамоа сардори Фенг Ксиаотинг ҳамроҳлик қилди.

- Аввало Хитой ОАВ шунча узоқ йўл босиб келишгани учун алоҳида ташаккур айтаман. Эртага иккала жамоа учун ҳам қийин ва мураббий баҳс бўлади. Жанг Лингпенг сариқ карточкалар иккитага етгани боис майдонга туша олмайди. У Хитойда қолди, қолган барча футболчилар Тошкентга келишди. Ўйинчилар эртанги баҳсга тайёрлар. Кейинги ўйинларда керакли натижаларга эришишга умид қиламиз, - дейди Гао Хонгбо.

- Ўз майдонимиздаги ўйиндан сўнг узоқ йўл босиб Ўзбекистонга келдик. Сурияга қарши баҳсдан сўнг эртанги ўйинга тайёр ҳолда келдик. Ўзбекистон кучли ва тажрибали жамоа ҳисобланади - дейди Фенг Ксиаотинг.


Хитойлик журналист саволи: - 3-турдан сўнг Хитой терма жамоасининг гуруҳдаги аҳволи жуда ҳам ёмон. Кейинги ўйинлардан олдин фикрларингиз қандай?

- Учта турдан сўнг бу босқичдаги жамоалар жуда ҳам тез футбол кўрсатишаётганини кўриш мумкин. Барча жамоалар жарима майдони атрофида ва унинг ичида самарали ўйнашмоқда. Шуларни таҳлил қилиб чиқдик. 

Хитойлик журналист саволи: - Бундан кейинги ўйинлар буткул бошқача савияда ўтади. Жамоа сардори сифатида шерикларингизга қандай ёрдам берасиз? 

Фенг Ксиаотинг: - Бу босқичда ҳар бир жамоа кучли ва малакали. Жамоадошларим билан бирга бу ўйинлардан олдин кўпроқ суҳбат қуришим ва ғалаба учун интилишимиз керак.

- Сиз Хитой бош мураббийи сифатида олдин битта ғалаба ва битта дурангга эришгансиз. Эртанги ўйинлардан олдин бу сизга ёрдам берадими?

- Бу босқичда ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш керак. Олдинги натижалар қандай бўлса улар тарихда қолган.

- Ўтган турда Хитой ўз уйида Сурияга ютқазди. Бу футболчиларнинг ўзига бўлган ишончни йўқотишига сабаб бўлмайдими?

- Биринчи навбатда учинчи босқичга чиққанидан бахтиёрмиз. Бунинг учун боримизни бериб ҳаракат қилгандик. Ҳар бир ўйинга ғалаба учун майдонга тушамиз. Ҳа, ўтган ўйинда ютқаздик. Футболчиларнинг ҳафсаласи пир бўлган бўлиши мумкин. Аммо шогирдларим бундай вазиятдан чиқиб кета олишади.

- Бош мураббийнинг Ўзбекистон терма жамоаси ҳақидаги фикрларини билмоқчи эдим. Бундан ташқари Эрон билан ўйинда Ўзбекистон қайси жиҳатларда имкониятни бой берди деб ҳисоблайсиз?

- Бизнинг мураббийлар штабимизда техник гуруҳ мавжуд. Бу гуруҳ бизга Эрон билан ўйинни кузатди ва таҳлиллар қилиб чиқишди. Ўзбекистон терма жамоаси сафида Хитой Суперлигасида ўйнайдиган футболчилар бор. Улар сизларга ёрдам бериши мумкин. Бизда эса бундай футболчилар йўқ. Ўзбекистон сафида 9 ва 15-рақамли футболчилар хавфли. Лекин 15-рақамли футболчи эртага майдонга тушмайди.

Нарзулла Сайдуллаев ёзиб олди


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг