UZ

Сўнгги янгиликлар

09:34"Реал" ой ўйинчисини аниқлади. У Винисиус ёки Родриго эмас 0 09:13Нурсултон Рўзибоев айни пайтда неча килограмм вазнга эга? 0 08:52Мадрид "Мастерс". Рублёв амалдаги чемпионни ўз ватандошлари кўз ўнгида таслим этди 0 08:31Таниқли UFC жангчисига ўзбек тўни совға қилинди + ФОТО 0 08:10Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди. Финалдаги рақиб - "Ал Ҳилол"" 0 07:49Миллий курашимиз яна иккита комплекс спорт мусобақалари дастурига киритилди 0 07:28Америкалик таниқли боксчи Баҳодир Жалоловни "синдириш" ҳақида гапирди 0 07:07Рибакина қозоқча дербида иккиталик матчболдан чиқиб кетди 0 02:14ЕЧЛ. "Боруссия Д" ва ПСЖ иштирокидаги ярим финалнинг илк баҳсини ягона гол ҳал қилди 0 19:09Спорт вазири Ўзбекистонда қанча курашчи борлигини очиқлади 0 18:40Оливейра навбатдаги жангини UFC чемпионига қарши ўтказишни истайди 0 18:18Германия терма жамоаси аъзоси "Бавария"да ўйнамоқчи 0 17:55Арман Царукян мухлис билан уришгани учун қанча жарима тўлагани аниқ бўлди 0 17:33Чарльз Оливейра имкон қадар тезроқ октагонга қайтмоқчи 0 17:10Кормье: "Уни чемпионлик жангидан битта тўқнашув ажратиб турибди" 0

12 сен 11:25
Янгиликлар

Баскетбол

Германия ўз тарихида илк бор баскетбол бўйича жаҳон чемпиони бўлди

Филиппинда баскетбол бўйича эркаклар жамоалари ўртасидаги жаҳон чемпионати якунига етди.

Ушбу баскетбол мундиали кутилмаган натижаларни тақдим этгани билан тарихга кирди. Мусобақа аввалида финал учрашувига Германия ва Сербия терма жамоалари етиб келади деса ҳеч ким ишонмаган бўлса керак. "Молл оф Азия-Арена"да бўлиб ўтган финалда немис баскетболчилари 83:77 ҳисобида зафар қучишди ва ўз тарихларида илк бор жаҳон чемпионига айланишди. 

Шу кунгача Германия 2002 йилги жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритганди. Финалнинг энг фойдали ўйинчиси Деннис Шрёдер бўлди, у ўз ҳисобига 28 очко ёздириб қўйди. Сербия таркибида Алекс Аврамович 21 очко жамғаришга муваффақ бўлди. Германия жаҳон чемпионатидаги барча 8 учрашувда ғалаба қозонди. Сербия эса финалгача гуруҳ босқичида фақат Италияга 76:78 ҳисобида ютқазганди.

Бронза медаль соҳибини аниқлаб берувчи учрашув ҳам "Молл оф Азия-Арена"да ўтказилди. Унда ярим финал аламзадалари Канада ва АҚШ терма жамоалари тўқнаш келишди. Учрашувда канадалик баскетболчилар овертаймда 127:118 ҳисобида ғалаба қозониб, жаҳон чемпионатининг бронза медалига сазовор бўлишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг