UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03Муҳаммад Жумаев Душанбе "Катта дубулға" турнирида бронза медалини қўлга киритди 0 18:52АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди 0 18:30Мана сизга «театр!» Гарсия Хейнини допинг эвазига таслим этдими?! (Мутолаа учун) 0 18:05Федор Емельяненко ҳам ўзини боксда синаб кўрмоқчи 0 17:40Дмитрий Бивол Саудия Арабистонида бошқа рақибга қарши жанг қилади 0 17:17Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо... 0 16:45Яна бир ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қиладиган бўлди 0 16:16Гулруҳбегим Тоҳиржонова Ўзбекистон тарихида Халқаро уста мақомини қўлга киритган илк аёл шахматчига айланди 1 15:40"Мен ортга қарамайман". Оливейра Гамротнинг чорловига жавоб қайтарди 0 15:21"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти 0 14:44Абдумалик Халоков устозига қимматбаҳо автомобил совға қилди + ВИДЕО 0 14:20"Бойсун баҳори" фестивали доирасида ўтказилган кураш мусобақаси ғолибига "Onix" автомобили топширилди + ФОТО 0 13:55UFC 301 турнири иштирокчилари вазн ўлчаш маросимида қатнашди. Бир нафар жангчининг соғлиғида жиддий муаммолар юзага келди ва... 0 13:28"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар... 0 13:05Бугун боксчимиз Шоҳжаҳон Абдуллаев Испанияда рингга кўтарилади 0

18 май 07:22
Янгиликлар

Кураш

Германияда Президент соврини учун ўтказилган халқаро турнир муҳокама қилинди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Спортни ривожлантириш вазирлигида Германиянинг Франкфурт-Майн шаҳрида кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтган халқаро турнир якунларига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.

Анжуманда иштирок этган спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икромов, Ўзбекистон кураш федерацияси раисининг биринчи ўринбосари, замонавий кураш қонун-қоидалари муаллифи Комил Юсупов, Миллий Олимпия қўмитаси вакили Камол Усмонов, мазкур халқаро турнирда кумуш медаль соҳиби бўлган ҳамюртимиз Шоҳрух Усмонов ва бошқалар Германияда ўтган кураш мусобақаларининг миллий қадриятларимиз тарғиботидаги аҳамияти, Янги Ўзбекистон тамойилининг халқаро майдондаги обрў-эътибори, ота-боболаримиздан мерос кураш спортини жаҳон бўйлаб оммалашишида ўтказиладиган турнирларнинг ўрни хусусида тўхталиб ўтишди.

Маълумки, Германияда мукофот жамғармаси 10 минг евро бўлган халқаро турнирда Европанинг 20 дан зиёд давлатидан полвонлар иштирок этиб, эркаклар +81 кг. вазн тоифасида, аёллар +63 кг. вазнда курашди.

Мусобақанинг қизлар баҳсида польшалик Сандра Лискин ғолиб чиққан бўлса, ўғил болалар ўртасидаги мусобақада сербиялик Александр Колобик Ўзбекистон Республикаси Президенти совринини қўлга киритди.

Франкфурт-Майн шаҳридаги баҳсларда 1-ўринни эгаллаган спортчилар 2500, 2-ўрин соҳиблари 1500 ва 3-ўриндан жой олган курашчилар 500 евро миқдоридаги пул мукофотлари билан тақдирланган эди.

Таъкидланишича, 28-29 май кунлари Болгарияда, 25-26 июнь кунлари Туркияда ҳамда июль ойида Францияда кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун халқаро турнирлар ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг