UZ

Сўнгги янгиликлар

10:58Арне Слотнинг "Ливерпуль"да амалга оширадиган илк трансфери маълум 0 10:37Майк Тайсон - Жейк Пол жанги профессионал мақомда ўтказилади 0 10:1617 ёшли Мирра Андреевани 1/4 финалда тўхтатишди 0 09:55Расман. UFC россиялик икки таниқли яккакураш ўртасидаги жангни тасдиқлади + ПОСТЕР 0 09:34"Реал" ой ўйинчисини аниқлади. У Винисиус ёки Родриго эмас 0 09:13Нурсултон Рўзибоев айни пайтда неча килограмм вазнга эга? 0 08:52Мадрид "Мастерс". Рублёв амалдаги чемпионни ўз ватандошлари кўз ўнгида таслим этди 0 08:31Таниқли UFC жангчисига ўзбек тўни совға қилинди + ФОТО 0 08:10Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди. Финалдаги рақиб - "Ал Ҳилол"" 0 07:49Миллий курашимиз яна иккита комплекс спорт мусобақалари дастурига киритилди 0 07:28Америкалик таниқли боксчи Баҳодир Жалоловни "синдириш" ҳақида гапирди 0 07:07Рибакина қозоқча дербида иккиталик матчболдан чиқиб кетди 0 02:14ЕЧЛ. "Боруссия Д" ва ПСЖ иштирокидаги ярим финалнинг илк баҳсини ягона гол ҳал қилди 0 19:09Спорт вазири Ўзбекистонда қанча курашчи борлигини очиқлади 0 18:40Оливейра навбатдаги жангини UFC чемпионига қарши ўтказишни истайди 0

04 ноя 10:44
Янгиликлар

Шахмат

Grand Swiss. Икки Нодирбекда ғалаба, улар совринли ўринлар учун курашга қайтишди

Буюк Британиянинг Мэн оролида дунёнинг кучли шахматчилари иштирокидаги нуфузли Grand Swiss мусобақаси давом этмоқда.

Турнирнинг умумий мукофот жамғармаси 600 000 (460 000 эркаклар, 140 000 аёллар учун) АҚШ долларини ташкил этиб, унда дунёнинг 164 (114 эркак, 50 аёл шахматчилари) нафар гроссмейстерлари ғолиблик йўлида дона суришяпти. Улар қаторида ёш гроссмейстерларимиз Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров, Нодирбек Якуббоев ва Шамсиддин Воҳидовлар ҳам ўз имкониятларини синаб кўришмоқда.

Мусобақа швейцарча тизимда ўтказилаётган бўлиб, кеча гроссмейстерлар 9-турда ўзаро муносабатларига ойдинлик киритиб олишди. Шахматчиларимиз орасида энг яхши натижа қайд этиб турган Жавоҳир Синдаров (2658) оқ доналарда рейтингда ўзидан юқорида турган франциялик Максим Вашье-Лаграв (2727) билан дурангга имзо чекди. Шамсиддин Воҳидов (2578) қора доналарда Кирил Шевченко (Руминия, 2671)га ютқазиб қўйди.

Қувонарлиси, бу турда иккала Нодирбек ҳам қора доналарда ҳаракат қилишига қараймай, рақибларини мағлуб этишни уддалади. Нодирбек Якуббоев (2616) рейтингда ўзидан юқорида бораётган Беньямин Гледура (Венгрия, 2633)дан, Нодирбек Абдусатторов (2716) эса Сэм Шанкланд (АҚШ, 2698)дан устун келди. Ушбу ғалабадан сўнг улар совринли ўринлар учун курашга қўшилишди. 

Олти нафар шахматчи 9 имкониятдан 6,5 очкодан жамғариб, турнир жадвалида қўшҳокимлик қилишяпти. Жавоҳир Синдаров 5,5 очко билан 13-ўринга кўтарилиб олди. Кечаги ғалабадан сўнг очколарини 5,5 тага етказиб олган Нодирбек Якуббоев 26-поғонадан 15, Нодирбек Абдусатторов эса 41-ўриндан 26-поғонага юқорилади. 3,5 очко билан қолган Шамсиддин Воҳидов эса 114 иштирокчи орасида 92-поғонадан жой олган. 

Бугун шахматчилар 10-тур учрашувларида юзма-юз келишади. Эътиборга молик жиҳати шундаки, бу турда икки гроссмейстеримиз Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров ўзаро тўқнаш келишади. Абдусатторов бугун оқ доналарда ҳаракат қилади. Нодирбек Якуббоев эса франциялик таниқли гроссмейстер Этьен Бакрога қарши оқ доналарда ўйнайди.  


Бугун ўтказиладиган 10-тур жуфтликлари:

Нодирбек Абдусатторов (2716) - Жавоҳир Синдаров (2658) 

Нодирбек Якуббоев (2616) - Этьен Бакро (Франция, 2669)  

Шамсиддин Воҳидов (2578) - Александр Донченко (Германия, 2676) 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг