UZ

Сўнгги янгиликлар

13:00Аббосбек Файзуллаев нуфузли нашрнинг йил рамзий терма жамоасидан жой олди 0 12:39UFC 302: кард иштирокчилари, жангларнинг тўлиқ рўйхати 0 12:18Новак Жокович "Ролан Гаррос"даги юришини бошлади 0 11:57Расман! Хабиб Махачевнинг бурчагида бўладими деган саволга унинг ўзи жавоб берди 0 11:36Бугун Ўзбекистон Суперкубоги учун "Пахтакор" ва "Насаф" жамоалари ўзаро ҳисоб-китоб қилади 0 11:15Парвиз Насруллаев ҳам Қозоғистонда жанг қилади 0 10:54Бугун икки боксчимиз Олимпиада лицензион турнирида рингга чиқади 0 10:33Ўзбекистон кубогининг биринчи кунги ғолиб ва совриндорлари + ФОТО 0 10:12Ла Лигада мавсумнинг энг яхши мураббийи аниқланди, у "Реал" ёки "Барселона" устози эмас! 0 09:51Хабиб Нурмагомедов UFC'га қайтиши мумкин 0 09:30"Tour of Bostonliq". Бу сафар Никита Цветков кучлилар қаторида! 0 09:09Фомин Киселякда муваффақиятли старт олди 0 08:48Ла Лигада мавсумнинг энг яхши футболчиси эълон қилинди 0 08:27Дастин Порье Ислам Махачевга қарши жангни ўзига хос формада ўтказади + ФОТО 0 08:06"Tour of Bostonliq Ladies". Иккинчи босқичда Мисюрина иккинчи, Кускова учинчи бўлди 0

02 дек 07:34
Янгиликлар

Тадбирлар

Гулистон шаҳрида спортчи ва ёшлар билан учрашув ташкил этилди

Гулистон шаҳридаги “Алпомиш“ спорт мажмуасида спортчи ва Гулистон ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати спортчи-ўқувчилари билан учрашув бўлиб ўтди.

Тадбир Сирдарё вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда Ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти Кенгаши билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Тадбир давомида Гулистон вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи И.Ўроқов сўзга чиқиб, юртимизда спортга бераётган эътибор, чекка ҳудудларда жаҳон андозаларига тўлиқ жавоб бера оладиган шароитларга эга спорт иншоотларининг бунёд этилаётганини таъкидлаб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан 2019 йил давомида Ховос, Боёвут , Сардоба туманларида янги спорт иншоотлари ҳамда Гулистон шаҳрида гимнастика спорт турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби қуриб фойдаланишга топширилгани тўғрисида маълумот берилди. Вилоятдаги туман ва шаҳарларда мавжуд бўлган 11 та болалар-ўсмирлар спорт мактабларига турли хилдаги 100 га яқин, жами 1,5 миллярд сўмдан ортиқ спорт жиҳозлари етказиб берилган.

Шунингдек, тадбирда ушбу имкониятлардан ёшларимиз самарали фойдаланиб жаҳон ареналарида Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишлари лозим эканлиги таъкидлаб ўтилди. Очиқ мулоқот тарзида ўтган давра суҳбати давомида спортчи-ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволарига тўлиқ ва атрофлича маълумот олишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг