UZ

Сўнгги янгиликлар

08:31Таниқли UFC жангчисига ўзбек тўни совға қилинди + ФОТО 0 08:10Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди. Финалдаги рақиб - "Ал Ҳилол"" 0 07:49Миллий курашимиз яна иккита комплекс спорт мусобақалари дастурига киритилди 0 07:28Америкалик таниқли боксчи Баҳодир Жалоловни "синдириш" ҳақида гапирди 0 07:07Рибакина қозоқча дербида иккиталик матчболдан чиқиб кетди 0 02:14ЕЧЛ. "Боруссия Д" ва ПСЖ иштирокидаги ярим финалнинг илк баҳсини ягона гол ҳал қилди 0 19:09Спорт вазири Ўзбекистонда қанча курашчи борлигини очиқлади 0 18:40Оливейра навбатдаги жангини UFC чемпионига қарши ўтказишни истайди 0 18:18Германия терма жамоаси аъзоси "Бавария"да ўйнамоқчи 0 17:55Арман Царукян мухлис билан уришгани учун қанча жарима тўлагани аниқ бўлди 0 17:33Чарльз Оливейра имкон қадар тезроқ октагонга қайтмоқчи 0 17:10Кормье: "Уни чемпионлик жангидан битта тўқнашув ажратиб турибди" 0 16:39Томас Тухель: «Мадриддаги ғалаба бизни финалга олиб чиқади» 0 16:16"Курашда Чимаевни мағлуб эта оламан" - Уиттакер 0 15:40Рафаэль Надаль Мадриддаги "Мастерс"да ўз юришини якунлади 0

03 дек 10:05
Янгиликлар

Бошқалар, Осиё ўйинлари

Олтин учун 40 млн. Сирдарёда Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларининг ғолиб ва совриндорлари тақдирланди

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги Ёшлар марказида Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказилган ХIХ ёзги Осиё ҳамда IV параосиё ўйинлари ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

Тадбирда вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев иштирок этиб, спортчиларни Осиё ўйинларида эришилган ғалаба билан қутлади. 



Осиё ва Параосиё ўйинларида фахрли ўринларни қўлга киритган  спортчиларга қуйидаги пул мукофотлари ҳамда ташаккурнома, эсдалик совғалари топширилди:

Олтин медаль учун – 40 миллион сўм 

Кумуш медаль учун – 30 миллион сўм 

Бронза медали учун – 25 миллион сўм. 

Шунингдек, спортчиларнинг 13 нафар мураббийларига ҳам пул мукофоти топширилди.



Маълумот учун, XIX ёзги Осиё ўйинларида сирдарёлик спортчилар 4 та олтин, 5 та кумуш ва 2 та бронза, жами 11 та медални қўлга киритган эди.

Вилоят спортчилари IV Параосиё ўйинларида 1 та олтин, 2 та кумуш ҳамда 4 та бронза, жами 7 та медалга эга чиқишган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг