UZ

Сўнгги янгиликлар

19:06IJF бош директори билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди 0 18:46Кормье Топурияни танқид қилди 0 18:25Левандовски Это'Oнинг 2005 йилги натижасини такрорлади 0 18:02Порье чемпионлик жангига ким билан тайёрланаётганини кўрсатди (ФОТО) 0 17:40Энди Руис: "Жошуа кучли жангчилар билан уришмайди" 0 17:17Тайсон Пол билан жангга қандай тайёргарлик кўраётганини айтди 0 16:38Чемпионлар лигаси. "Бавария" - "Реал" ва "Боруссия" - ПСЖ. Тахминий таркиблар 0 16:16Промоутер Жошуанинг навбатдаги жанги ҳақида гапирди 0 15:54Футболчиларимизнинг муваффақиятидан сўнг Париж Олимпиадасидаги лицензияларимиз сони қанчага етди? 0 15:31"Нокаутларга рухсат" - Тайсон ва Пол ўртасидаги жанг қоидалари маълум қилинди 0 15:10Роналдо "Крузейро"ни сотади 0 14:48Шон Портер Кроуфорд - Мадримов жанги учун тахминини айтди 0 14:25Мадрид. Арина Соболенко Коллинзнинг 15 та ўйинлик ғалабали серияcини тўхтатди 0 14:01Илия Топурия UFC 305 турнирида Алекс Волкановски билан жанг қилишдан бош тортди 0 13:40Абдуқодир Ҳусанов бугун Францияга жўнаб кетади 0

23 дек 16:02
Янгиликлар

Шахмат

Ҳулкар Тоҳиржонова Гулруҳбегимнинг АҚШга кетиши, фуқаролик ва федерация муносабати ҳақидаги саволларга жавоб берди

Аввалроқ шахматчимиз Гулруҳбегим Тоҳиржонова АҚШ шарафини ҳимоя қилиши ҳақида хабар қилгандик.

Сайтимиз мухбири ушбу масалага аниқлик киритиш мақсадида шахматчимизнинг опаси Ҳулкар Тоҳиржонова билан қисқа интервью ташкил этди.

"Гулруҳбегим ҳозир АҚШдаги Миссури университети жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда. Агар халқаро мусобақаларда иштирок этадиган бўлса, АҚШ номидан дона суради. У айни пайтда клуби билан бирга клублар ўртасидаги Европа чемпионатида ўйнамоқда. (Европада ҳам клуб шарафини ҳимоя қилади - Olamsport) 

Айни пайтда унга кўплаб мурожаатлар бўлмоқда. Турнирда иштирок этаётгани сабабли саволларга жавоб бера олмаяпти.

- У Америка Қўшма Штатлари фуқаролигини олдими?

- Йўқ, фуқаролик олингани йўқ. Фақатгина федерация ўзгарди. У Ўзбекистон фуқароси. 


- Ушбу таклифни қабул қилишига нима сабаб бўлди?

- Бунга сабаблар кўп. Бу ҳақида омма олдида шов-шув қилмоқчи эмасдик. Биз фақатгина Ўзбекистон учун ўйнаганмиз. Асосий қарорни ўзи қабул қилди. Дадам, опам ва мен бунга қаршилик қилмадик. Гапирса гап кўп. Шу тўғри қарор деб ҳисобладик. 

- Ўзбекистон шахмат федерацияси бунга муносабат билдирдими?

- Йўқ, федерация томонидан бунга хеч қандай расмий муносабат бўлгани йўқ. Биз ўз ишимизни давом эттиряпмиз, "Sky Chess" клуби фаолият олиб бормоқда. Анча йиллардан буён терма жамоада ўйнамаяпмиз. Уччаламизни ҳам терма жамоадан чиқариб юборишган. (Изоҳ - Нафиса Мўминова, Ҳулкар Тоҳиржонова ва Гулруҳбегим Тоҳиржонова назарда тутилмоқда - Olamsport).

Опам ҳам Европа клуби таркибида онлайн мусобақада иштирок этмоқда. 

Рейтинг:    

Фикрлар

   
23 дек 20:01:03
Shovkat
Omadini bersin
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг